Жаҳон | 16:44 / 25.05.2023
10842
1 дақиқада ўқилади

Подоляк Украина қуролли кучларининг қарши ҳужуми аллақачон бошланганини айтди

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Украина қўшини қарши ҳужумни аллақачон бошлаб юборган. Бу ҳақда Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михайло Подоляк Италиянинг RAI телеканали Tg1 кўрсатуви учун берган интервюсида маълум қилган.

«Қарши ҳужум бир неча кундан буён давом этмоқда», — дея Подолякнинг сўзларини келтиради канал. Украина президенти офиси маслаҳатчиси фронт 1,5 минг километрга чўзилиши, аммо «алоҳида операциялар аллақачон бошлангани»ни қайд этган.

Подоляк яна бир бор, Украина иттифоқчилар берган қуролларни Россиядаги нишонларга зарба бериш учун қўлламаслиги, улар фақат «РФ босиб олган ҳудудлар, жумладан Қрим ва Донбасс»да ишлатилишини маълум қилган.

Бундан олдинроқ Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр Украина қуролли кучлари ҳамон Бахмут шаҳрининг бир қисмини назорат қилаётганини, шаҳар шимоли ва жанубида эса украин ҳарбийлари олдинга юраётганини айтганди.

Мавзуга оид