Бухорода бешта тарихий ёдгорликка қарийб 300 млрд сўм зарар етказилди
Тарихий обидаларда ноқонуний бузиш ва қазиш ишлари ўтказилган.
Бош прокуратура томонидан ўтказилган текширувлар натижасида Бухоро вилоятининг Ромитан туманида жойлашган 5 та археология ёдгорликка турли сабабларга кўра 291,4 млрд сўмлик жиддий шикаст етказилгани аниқланди.
Хусусан, ноқонуний қазиш ва бузиш ишлари олиб борилгани сабабли, ўрта асрларга оид «Тепа 9» археология мероси объектига 269,6 млрд сўмлик, «Қалаи Муллабектепа» ёдгорлигига 19,7 млрд сўмлик, «Амиртепа» ёдгорлигига 1,1 млрд сўмлик, «Хўжа Ҳаққитепа» ёдгорлигига 832 млн сўмлик ва «Тепа-5» ёдгорлигига 202 млн сўмлик зарар етказилган.
Хабарда ёдгорликларга зарар келтирган шахслар ёки ташкилотлар ҳақида маълумот берилмаган.
Бухоро вилояти прокуратураси хабарига кўра, аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:50 / 21.09.2024
Ўзбекистонда 263 дона қадимий тангани Туркияга яширинча олиб кетаётган шахс ушланди
13:54 / 10.09.2024
2025 йил сентябр ойида Бухоро биенналеси ташкил этилади
20:34 / 31.08.2024
“Аввало ўзбек тилида ёзилсин” — Бухорода реклама баннерлари ва лавҳалар нега олиб ташланяпти?
07:32 / 20.07.2024