ID карта олмаган битирувчилар ОТМга ҳужжат топшира олмайди
ОТМга ҳужжат топширишда фақат ID карта (паспорт) ва аттестат керак бўлади. Фақатгина шу ҳужжатлардаги маълумотларни базага киритиш етарли.
Абитуриентларнинг олий таълим муассасаларига кириш учун тегишли ҳужжатларни онлайн топширишда битирувчиларнинг паспорт (ID карта) маълумотларини ABITUR электрон дастурига киритиш талаб этилади. Бу ҳужжатсиз ОТМга кириш учун электрон ариза топшириб бўлмайди.
ОТМга ҳужжат топширишда фақат ID карта (паспорт) ва аттестат керак бўлади. Фақатгина шу ҳужжатлардаги маълумотларни базага киритиш етарли.
Аввалроқ Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги мактабларни тамомлаётган 390 мингдан ортиқ ўқувчининг 16 ёшга тўлган 23 минг нафари (6 фоизи) паспорт (ID карта) олмаганлиги сабабли уларнинг маълумотлари электрон базага ҳозирча киритилмаганини, тезроқ ID карта олиш зарурлигини эслатганди.
Паспорт (ID карта) олиш учун ҳудудий ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари ва Давлат хизматлари марказига мурожаат этиш зарур.
Мавзуга оид
12:13 / 06.04.2024
Айрим шахслар йўқотилган паспорт ва ID-картани алмаштириб беришда давлат божидан озод этилади
14:38 / 25.08.2023
Ўзбекистонликлар 1 сентябрдан Қирғизистонга ID-карта орқали ўтиши мумкин бўлади
15:25 / 17.06.2023
Грант асосидаги қабул квоталари тасдиқланди
16:04 / 15.06.2023