Кир ювиш машинасидан фойдаланиш иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётга ижобий таъсир кўрсатиши айтилди
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари кир ювиш машиналаридан фойдаланиш Ўзбекистон аёлларининг иқтисодий фаоллигига ижобий таъсир қилишини аниқлади.
Кир ювиш машинасидан фойдаланиш кирни қўлда ювиш билан солиштирганда аёлнинг вақтини сезиларли даражада тежайди, деб таъкидламоқда МҲТИ лойиҳа раҳбари Муҳаббат Аҳмедова.
Аёллар, айниқса қишлоқларда истиқомат қилувчи аёллар орасида автомат кир ювиш машиналаридан кундалик ҳаётда фойдаланиш уларнинг бўш вақти ортишига олиб келади. Ҳисоб-китобларга кўра, автомат кир ювиш машинасидан фойдаланиш бир ҳафтада ўртача 4 соат вақтни тежашда ёрдам беради. Бу вақтни аёллар фарзанди билан уй вазифаларини бажаришга сарфлаши мумкин. Тадқиқот натижаларига кўра, оналарнинг фарзандларига кўпроқ вақт ажратиши уларнинг математика ва она тили фанларини ўзлаштиришига ижобий таъсир қилган.
Шу билан бирга, уй хўжаликларининг кир ювиш машиналари билан таъминланганлик даражаси 1 фоизга ошиши иқтисодий фаол аёллар сонини 1,9 фоизга ёки 122 минг нафарга ошириши аниқланган. Шунингдек, уй хўжаликларининг шахсий компютерларга эга бўлиши ҳам аёлларнинг иқтисодий фаоллигига ижобий таъсир қилади.
Бундан ташқари, кир ювиш машиналаридан фойдаланиш сув ва энергия сарфининг камайишига ҳам олиб келади, деб ҳисобламоқда тадқиқотчилар.
МҲТИ қишлоқ аёлларининг кир ювиш машиналари билан таъминланиши бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишни таклиф этмоқда. Жумладан, кир ювиш машиналарини харид қилиш истагида бўлган аёллар учун махсус имтиёзли кредитлар тизимини жорий этиш орқали.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
20:57 / 08.11.2024
Хитой иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун триллион доллар ажратди
19:18 / 05.11.2024
Ўзбекистоннинг 2025 йил учун давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинди. Асосий маълумотлар
19:26 / 23.10.2024