Ўзбекистон | 21:28 / 02.06.2023
31509
7 дақиқада ўқилади

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги режалари ва вазифалари белгиланди 

Агентлик кам таъминланган оилаларга ҳамда меҳнатга лаёқатсиз аҳолига нафақалар ва моддий ёрдам беради. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда меҳнат фахрийлари учун санаторийлар ҳамда пансионатларда ижтимоий хизматларни ташкил этади ва ҳ.к. 

Ўзбекистонда аҳолига комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини жорий қилиш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди. 

Агентликнинг асосий вазифаларидан бири оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлашни ташкил қилишдан иборат бўлиб, аҳолининг 31 та тоифасига индивидуал ёндашувга мувофиқ ижтимоий хизматларни маҳалла даражасида ташкил этади. 

Агентлик фаолияти 3 та босқичда шаклланиши кўзда тутилган.

1-босқич. Агентлик томонидан аҳолига қуйидаги асосий ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатилади:

- кам таъминланган оилаларга ҳамда меҳнатга лаёқатсиз аҳолига нафақалар ва моддий ёрдамлар бериш;

- кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда меҳнат фахрийлари учун санаторийлар ҳамда пансионатларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш;

- аҳолини протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш;

- ногиронлиги бўлган шахсларнинг имтиёзли ҳамда бепул стационар даволанишини таъминлаш;

- ногиронлиги бўлган шахсларнинг якка тартибдаги реабилитация дастурларини ишлаб чиқиш;

- оғир ижтимоий оилалар билан ишлаш;

- руҳий-ижтимоий хизматларни кўрсатиш;

- тазйиқ ва вояга етмаган болаларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;

- етим ва чин етимлар билан манзилли ишлаш;

- эҳтиёжманд аҳоли қатламига тиббий, психологик ва бошқа хизматларини кўрсатиш. 

2-босқич. Агентликнинг 2023 йилги режаси ва асосий вазифалари. 

Меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларига ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини ягона ёндашув асосида ислоҳ қилиш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан жорий йил якунига қадар қўйидаги асосий йўналишлар бўйича ишларни амалга оширишни мақсад қилиб қўйган. 

Биринчидан, профессионал хизмат кўрсатиш ташкил қилинади. Хусусан: маҳаллаларда аҳолининг ижтимоий муаммоларини маҳалла даражасида ҳал этиш учун профессионал хизмат кўрсатиш ташкил этилади.

Бунда, 

- сайёр-мобил гуруҳлар фаолияти (психологик, ҳуқуқий ва ижтимоий ходимлар) тизими жорий этилади;

- давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматларни кўрсатиш стандартлари ҳамда уларнинг ижросини мониторинг қилиш мезонлари ишлаб чиқилади;

- оғир ҳаётий вазиятда бўлган аҳоли ёки оғир вазиятга тушиши мумкин бўлган тоифа вакилларини аниқлаш методикаси ишлаб чиқилади;

- эҳтиёжманд аҳолига манзилли ҳомийлик механизмларини жорий этиш таклифлари ишлаб чиқилади;

- меценатлик тизимини ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий хужжатлар ишлаб чиқилади;

- тазйиққа учраганларни реабилитация қилиш тизими қайта кўриб чиқилади;

- тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш бўйича оилалар билан манзилли ишлаш дастурлари ишлаб чиқилади;

- замонавий протез-ортопедия воситаларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрланади;

- ижтимоий ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими йўлга қўйилади;

- ногиронлиги бўлган шахсларни уйда парваришлаш билан банд бўлган оила аъзоларига кўмаклашиш бўйича ижтимоий ҳимоя механизмлари ишлаб чиқилади. 

Иккинчидан, Агентлик тизимига ўтказилган 300 дан ортиқ ташкилотлар фаолияти ва йўналишлари тўлиқ ўрганиб чиқилади.  

Бунда: 

- “Мурувват” ва “Саховат” уйларида реабилитация тизими васийликка олинган шахсларни реабилитация қилишга қаратилган ҳолда фаолияти қайта кўриб чиқилади;

- оилавий болалар уйлари фаолияти қайта кўриб чиқилади;

ва болаларнинг ижтимоий ҳолатини доимий мониторинг қилиш тизими жорий этилади. Бунда, оилавий болалар уйларини ташкил этишдан олдин оилалар тўлиқ ўргатилади, уларда кўникмалар ҳосил қилиш бўйича чоралар кўрилади;

- ногиронликни белгилаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш бўйича чоралар кўрилади;

- болалар уйлари фаолияти тўлиқ ўрганилади ва қайта кўриб чиқилади;

васийликка ва ҳомийликка олиш тизими такомиллаштирилади. Очиқ ва шаффоф тизим жорий этилади;  

Учинчидан, Тошкент шаҳрида ногиронликнинг ижтимоий моделига ўтиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилади; 

Ногиронлиги бўлган шахсларни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш тизими қайта кўриб чиқилади. 

- Туман ва маҳаллаларда ижтимоий хизматлар ва ёрдам марказлари ташкил қилинади;

- Кафолатланган ижтимоий хизматлар стандартлари ишлаб чиқилади;

- Ногиронларни реабилитация қилиш тизими қайта кўриб чиқилади;

- Болалар ногиронлиги бўйича алоҳида ўрганишлар ташкил этилади;

- Тутинган оилаларга бериладиган болалар ва тутинган ота-оналикка номзод оилаларни ўрганиш, уларни тайёрлаш (ўқитиш) ва мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилади; 

3-босқич. Янги таҳрирдаги Конституцияда эълон қилинган “ижтимоий давлат” тамойилларини инобатга олган ҳолда, фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга оид ҳуқуқларини ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш, аҳолига ижтимоий хизматларни кўрсатиш сифатини тубдан ошириш ҳамда мазкур соҳага илғор халқаро стандартларга асосланган мутлақо янги бошқарув тизимини жорий этиш мақсадида президент фармонига мувофиқ: 

- Президент ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, шунингдек, унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда туман (шаҳар)ларда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилади.

Агентлик “маҳалла-туман-вилоят–республика” тамойили асосида ишни ташкил қилиб, 9 млн дан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга хизмат кўрсатади.

Бунда:

а) маҳаллалардаги ижтимоий ходимлар томонидан:

- эҳтиёжманд аҳолини “хонадонбай” аниқлайди;

- аҳолидан ижтимоий хизматлар ва ёрдам учун (давлат томонидан кафолатланган ижтимоий ҳимоя дастурлари доирасида 170 дан ортиқ хизматлар ва ёрдамларни қамраб олган ҳолда) буюртмаларни қабул қилади;

Бунда, аҳолидан қабул қилинган буюртмалар ва ижтимоий хизмат учун аризалар планшет орқали Ягона ижтимоий ҳимоя платформасига киритиб борилади ҳамда ижроси назорат қилинади;

- барча оилаларни мониторинг қилади, шу жумладан етим болалар, оғир аҳволдаги оилалар, тазйиқли оилалар;

- барча эҳтиёжманд оилаларнинг иқтисодий-ижтимоий ҳолати ва эҳтиёжлари ўрганилади ва уларнинг ижтимоий паспортлари шакллантирилади. 

б) туман (шаҳар)лардаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан:

- “ижтимоий ходим”лардан қабул қилинган буюртмалар бўйича ижтимоий хизмат кўрсатишни ташкил қилади;

- тазйиққа учраганларга бошпана ва ҳуқуқий-руҳий ёрдам бериш ишларини амалга оширади;

- васийликка олинган болалар билан ишлаш тизимини йўлга қўяди;

- оғир ҳаётий аҳволга тушиб қолган аҳолига соғломлаштириш, психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни ташкил қилади. 

Мазкур соҳада ягона давлат сиёсатини юритишга, қуйи бўғин фаолиятини ташкил қилишга ва назорат қилишга масъул бўлган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилади. 

Мавзуга оид