Бишкекда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда гумонланганлар қўлга олиняпти
Мустақил ОАВ хабарларига кўра, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаб олишга тайёргарлик кўрганликда гумон қилинган 10 га яқин кишини қўлга олган, ҳозирча расмий маълумот йўқ.
ОАВ хабарларига кўра, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) Бишкекда оммавий қўлга олиш ишларини олиб бормоқда. 5 июнь, душанба куни мустақил нашрлар ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таяниб, ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга тайёргарлик кўрганликда гумонланганлар қўлга олинаётгани тўғрисида хабар берди.
24.kg нашри ҳам давлат тўнтариши эҳтимоли иштирокчиларининг оммавий қўлга олиниши ҳақида ёзяпти. Портал ўз манбаларига таяниб, бир гуруҳ шахслар ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга тайёргарлик кўрганига ишора қилмоқда. Шу билан бирга, қўлга олинганларнинг исмлари айтилмаган. Бундан ташқари, нашр махсус бўлинма аскарлари машинадан тушиб, турар жой биноси ҳовлисига киргани, шунингдек, машинани тўхтатиб, ҳайдовчини қўлга олгани тасвирланган видеоларни эълон қилган.
Ҳозирча бу борада Қирғизистон расмийларидан ҳеч қандай расмий изоҳ берилмаган.
Мавзуга оид
11:00 / 26.09.2024
Бишкекда давлат хизматчиларига шахсий автомобилда ишга бориш чекланди
18:02 / 10.08.2024
TezJet авиакомпанияси Бишкекдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:31 / 23.07.2024
Қирғизистон пойтахтига автомобилда кириш пуллик бўлиши мумкин
09:13 / 18.05.2024