Ўзбекистон | 16:31 / 05.06.2023
18226
1 дақиқада ўқилади

Журналистга қўполлик қилган шахс 5 суткага қамалди

Тошкент шаҳрида аҳоли мурожаати асосида ноқонуний қурилишни ўрганиш учун борган “MY5” телеканали ходимлари тазйиққа учради.

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда “МY5” телеканали мухбири Н.Тешаев Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек туманида аҳоли мурожаатини ўрганаётган пайтда тазйиққа учрагани ҳақидаги видеолавҳа тарқалди. Видеолавҳада кўп қаватли уйда ноқонуний қурилиш қилаётган шахс уларни сўкиб, журналист фаолиятига тўсқинлик қилганини кўриш мумкин.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида мазкур иш кўриб чиқилди ва журналистга қўполлик қилган фуқаро жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди расмий ахборот берди.

Маълум қилинишича, суд мажлисида 1993 йилда туғилган фуқаро М.Я. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган. Суд қарори билан унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Мавзуга оид