НАТО ўз тарихидаги энг йирик машқларга тайёргарлик кўрмоқда
НАТО ҳарбий-сиёсий блок ташкил этилганидан буён энг йирик машғулотларга тайёргарлик кўрмоқда.
Air Defender 2023 ҳарбий ҳаво машқлари 12-23 июнь кунлари Германия ва Шарқий Европада 250 та ҳарбий самолёт иштирокида ўтказилади.
Шимолий Америкадан Европага АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг 110 га яқин самолёти машғулотлар ўтказиш учун жўнатилди.
Бундан ташқари, машғулотларда НАТО давлатларининг Европадан 80 та самолёти ва халқаро ҳамкорларнинг 60 та самолёти иштирок этади.
Машқ кунлари ўртача 250 та парвоз амалга оширилади.
25 давлатдан келган учувчилар F-35, Eurofighter, F-18, F-16, A-10 ва Gripen каби 20 турдаги самолётларни бошқаради.
Машқдан мақсад Альянснинг мудофаа қобилиятини кучайтириш, ҳавода тийиб турувчи омил мавжудлигини кўрсатиш ва Атлантика океанининг ҳар икки томонида «бирдамликни мустаҳкамлаш»дир.
Мавзуга оид
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024
IISS: Европадаги НАТО давлатлари АҚШга таянишда давом этмоқда
07:47 / 09.11.2024
КХДРнинг урушдаги иштироки: НАТО Украинага янги ёрдам ваъда қилмоқда
17:30 / 04.11.2024