Ўзбекистон | 09:56 / 08.06.2023
3897
2 дақиқада ўқилади

Муҳим ахборот инфратузилма объектларида киберхавфсизликни таъминлаш чоралари белгиланди

Президент томонидан “Ўзбекистон муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари киберхавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор имзоланди.

Эндиликда киберхавфсизликка масъул бўлган ходимларни лавозимга тайинлаш ва озод этиш ҳақида маълумот ДХХга тақдим этилади. Шунингдек ушбу ходимлар ҳар 3 йилда ДХХ томонидан аттестациядан ўтказилади.

Муҳим ахборот инфратузилмаси – муҳим стратегик ва ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган автоматлаштирилган бошқарув тизимларининг, ахборот тизимлари ва тармоқлар ва технологик жараёнлар ресурсларининг мажмуи.

Ҳужжат билан муҳим ахборот инфратузилмаси (МАИ ) объектлари киберхавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда. Унга кўра, қуйидагилар киберхавфсизлик тизимининг асосий вазифалари ҳисобланади:

МАИ объектларида қайта ишланадиган маълумотдан ноқонуний фойдаланиш, уни ўчириб ташлаш, ўзгартириш, блоклар (чеклаш), нусха олиш, тақдим қилиш, тарқатиш ва шу каби киберхавфсизликка таҳдид солувчи бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш;
маълумотни қайта ишлашнинг аппарат, дастурий ва аппарат-дастурий воситаларига МАИ объектлари ишининг бузилиши ва (ёки) тўхтаб қолишига олиб келиши мумкин бўлган таъсирга йўл қўймаслик;
МАИ объектлари фаолиятини телекоммуникация тармоқлари, ахборот ресурслари ва ҳаёт фаолияти тизимини захиралаш орқали тиклаш.

Мавзуга оид