Ўзбекистонда Миграция ресурс маркази очилиши кутиляпти
Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев бош қароргоҳи Вена шаҳрида жойлашган Миграция сиёсатини ривожлантириш халқаро маркази (ICMPD) бош директори ва Австриянинг собиқ ташқи ишлар вазири Михаэль Шпинделеггер билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Учрашувда Ўзбекистон меҳнат бозоридаги салоҳиятли ишчи кучини Европа мамлакатларида иш билан таъминлаш, хорижий давлатларга хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар давомида ICMPD ва Ўзбекистон ваколатли идоралари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида мигрантлар учун ахборот маркази (Migrant Resourse Centre) очишга келишиб олинди.
Ушбу марказнинг вазифаси Европа мамлакатларида ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини тегишли ахборот билан таъминлаш, жумладан, мамлакатлар миллий қонунчилиги, маданияти ва ишга жойлашиш тартиб-қоидалари билан таништириш, уларга тегишли консультация хизматини кўрсатишдан иборат бўлади.
ICMPD 1993 йилда Aвстрия ва Швейцария ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 20 та аъзо давлатни бирлаштирувчи ва БМТда кузатувчи мақомига эга халқаро ҳукуматлараро ташкилот ҳисобланади. ICMPD бугунги кунда 90 дан ортиқ мамлакатларда миграция масалалари бўйича эксперт билим ва кўникмалар бериш ҳамда хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади. Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга ёрдам бериш дастурини (БОМКА) амалга оширишда иштирок этади ҳамда Прага жараёнининг котибияти вазифасини ҳам бажаради.
Мавзуга оид
19:33 / 13.11.2024
Россияда мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражаси текширилиши мумкин
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
00:11 / 12.11.2024