Спорт | 17:04 / 14.06.2023
18427
2 дақиқада ўқилади

Англия миллий жамоаси футболчиси расман «Реал» ўйинчисига айланди

Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби Дортмунднинг «Боруссия» клуби ва Англия жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингҳам билан шартнома имзолаганини тасдиқлади. Бу ҳақда «қаймоқранглилар» расмий сайти хабар бермоқда.

Аввалроқ 19 ёшли ярим ҳимоячининг трансфери ҳақида немис клуби эълон қилган эди. «Боруссия» ҳатто келишувнинг молиявий шартларини ҳам ошкор қилди - 103 миллион евро + бонуслар (трансфер суммасининг тахминан 30 фоизи). 

Мадрид клуби шартнома шартлари ҳақида хабар бермади. 15 июнь куни англияликни «Реал Мадрид»га янги келган футболчи сифатида тантанали таништириш маросими бўлиб ўтади. 

Дортмундликлар клуби раҳбарияти баҳорда футболчига йиллик 14 миллион евро маош билан амалдаги шартномани 2026 йилгача узайтиришни таклиф қилган. Аммо Беллингҳам бу таклифдан қониқмади. Яримҳимоячи жамоа ёзги таътилга жўнаб кетишидан олдин «Боруссия» футболчилари билан хайрлашди. 

Аввалига ОАВда «Реал» футболчининг трансфери учун 120 миллион евродан кўп тўламоқчи эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди. «Боруссия» эса камида 150 миллион евро олишни режалаштирганди. 

Мавзуга оид