Жамият | 12:19 / 15.06.2023
18630
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Beeline Club – чегирмалар ва имтиёзлар сари!

Фото: Beeline Uzbekistan

Beeline Uzbekistan ўз мижозлари учун янгиланган Beeline Club содиқлик дастурини ишга туширади. Унинг иштирокчилари BeeCoin, яъни балансни тўлдириш учун тўпланган балларни дўконлар, ресторан ва кафелар, спорт заллари ва дигитал-операторнинг бошқа ҳамкорларидаги имтиёзларга алмаштиришлари мумкин. Янги функциялар фақат Beeline Uzbekistan иловасида мавжуд – уни юклаб олиб, смартфонингизга ўрнатишни унутманг!

Beeline Club дастуридан олдиндан тўлов тизими тарифларини улаган мижозлар фойдаланишлари мумкин. Ҳар бир мобил балансни 1000 сўмга тўлдирганда мижозга 10 BeeCoin тақдим этилади. Ўзбекистоннинг 200 дан ортиқ компанияси дастурнинг ҳамкорига айланди. Улар BeeCoin’ларни чегирмалар, промокодлар ва эксклюзив таклифларга алмаштиришлари мумкин. Шу билан бирга, дастур иштирокчисининг даражаси ҳар 90 кунда ўсиб боради.

Биринчи босқичда, дастурга қўшилгандан сўнг, сиз оператор ҳамкорларидан 5% гача чегирмаларга эга бўлишингиз мумкин. Иккинчи даражада, 10% гача чегирмалар ва ҳамкорларнинг промокодлари мавжуд бўлади. Учинчи ва тўртинчи даражаларда чегирмалар 40% гача етади. Барча чегирмалар фаоллаштирилган кундан бошлаб 30 кун давомида амал қилади. Бундан ташқари, фақат янги «даража»га ўтиш факти учун Beeline мижози қўшимча 200 BeeCoin олади.

Beeline Club 2.0 аъзолари учун ҳам янгиланган Beeline Club мавжуд. Янгиланган дастурга қўшилганда, мижоз даражаси сақланиб қолади ва унга 200 BeeCoin бонуси ўтказилади. Барча тўпланган Beep’лар ҳам сақланади, уларни BeeCoin’га айлантириш ва чегирмалардан баҳраманд бўлиш мумкин.

Дастурда иштирок этиш учун Beeline Uzbekistan иловасини юклаб олишингиз ёки сўнгги версияга янгилашингиз, Beeline Club бўлимига ўтишингиз ва Beeline Club’га қўшилиш” тугмасини босишингиз керак. Агар мижоз аввал Beeline Club 2.0 аъзоси бўлган бўлса, худди шундай ҳаракатлар амалга оширилиши керак.

“Beeline Club – севимли ресторанлари, спорт клублари, дўконлари ёки салонларига ташриф буюриш янада завқлироқ бўладиган одамлар клубидир. Аммо дастурда иштирок этиш бизнинг ҳамкорларимиз томонидан нафақат чегирмаларни тақдим этади: ҳар ой мижоз Beeline Uzbekistan иловасида махсус алоқа хизматларини харид қилиш имкониятига эга бўлади. Улар орасида, масалан, 1 ТБ интернет тўплами. Шундай қилиб, Beeline Club ҳам digital, ҳам реал дунёда қўшимча имкониятдир”, - дейди Beeline Uzbekistan тижорат директори Максим Ефремов.


Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация ҳолдинги таркибига киради.

VEON 7 мамлакатда 200 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматлари провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.

Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,9 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт | Facebook |Instagram | Telegram | Twitter | LinkedIn

 

Мавзуга оид