Жиззахда аскар ҳарбий хизматга чақирилганидан икки ой ўтиб вафот этди
21 август куни 19 ёшга тўладиган йигит муддатли ҳарбий хизматни Миллий гвардия тасарруфидаги ҳарбий қисмда ўтаётган эди.
Жиззах вилоятида жойлашган Миллий гвардия тасарруфидаги ҳарбий қисмлардан бирида хизмат ўтаётган янгийўллик 18 яшар йигит вафот этди. У 2023 йилнинг 14 апрель куни ҳарбий хизматга чақирилган, 14 май куни эса тантанали равишда ҳарбий қасамёд қабул қилган.
2004 йил 21 августда туғилган Отабек Турсуналиев 18 май куни отасига қўнғироқ қилиб, Даштобод деган жойга кетаётгани, 18 нафар аскар билан ўша ерда ҳарбий полигонда хизмат қиладиган бўлишганини айтган.
7 июнь куни аскар Самарқанддаги ҳарбий госпиталга ётқизилади. У яқинларига ошқозони шамоллагани учун даволанаётганини айтган. 15 июнь куни йигитнинг отасига ўғлининг вафот этгани ҳақида хабар берилган.
Ўлим ҳақидаги маълумотномада Отабек Турсуналиевнинг ўлимига юрак-томир атеросклеротик касаллиги сабаб бўлгани қайд этилган. Бироқ марҳумнинг яқинлари бунга ишонмаяпти.
Миллий гвардия матбуот хизмати Kun.uz’га аскарнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида тиббиёт экспертизаси ўтказилгани, батафсил маълумот экспертиза натижалари тайёр бўлганидан сўнг берилишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат 2023 йил давомида муддатли ҳарбий хизматчилар билан содир бўлган иккинчи ўлим ҳисобланади. Бунгача 11 январь куни Зангиотада Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмда хизмат қилаётган Миржалол Имомов АК-74 русумли автомат билан ўзини отиб қўйганди.
2022 йилда Қашқадарё ва Сурхондарёда хизмат бурчини ўтаётган йигитлар уйларига тобутда қайтишганди.
Мавзуга оид
20:38 / 30.09.2024
Путин ҳарбий хизматга чақириш ҳақидаги қарорни имзолади. Армияга 133 минг россиялик олиб кетилади
09:56 / 24.09.2024
Жиззахда ҳайдовчи Дамасга катта ёшдаги 14 кишини миндириб ҳаракатланди
14:28 / 08.09.2024
Бировнинг номига 20 млн сўм кредит олиб ўзлаштириб юборган шахс ушланди
14:31 / 22.08.2024