Ўзбекистон президентининг махсус вакили Туркия элчиси билан учрашди
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Туркия элчиси Олган Бекар билан учрашди.
Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, суҳбат чоғида Афғонистондаги бугунги вазият ва халқаро ҳамжамият, шунингдек, икки давлатнинг Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Хусусан, томонлар афғон халқига инсонпарварлик ёрдамини давом эттириш ва терроризмга қарши кураш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш зарурлиги тўғрисида келишиб олдилар.
Туркия элчиси Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш, шунингдек, мамлакатни минтақавий интеграция жараёнларига жалб этишдаги муҳим ўрнини таъкидлади.
Мавзуга оид
16:43 / 06.11.2024
Эрдўған туркийзабон давлатларни умумий алифбога ўтишга чақирди
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
18:09 / 05.11.2024
Туркия Қирғизистоннинг ташқи қарзидан кечди
09:50 / 04.11.2024