Ўзбекистон | 10:16 / 17.06.2023
6773
2 дақиқада ўқилади

Транспорт соҳасидаги айрим функциялар хусусий секторга ўтказилмоқда.

Президент томонидан “Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон имзоланди.

Фото: Kun.uz

Ҳужжатга мувофиқ, транспорт соҳасидаги айрим функциялар хусусий секторга ўтказилмоқда.

Транспорт вазирлиги ҳузурида Транспорт назорати инспекцияси ташкил этилмоқда, у автомобиль, темирйўл, сув, электр транспорти, метрополитен ва йўл хўжалиги соҳаларида назорат функцияларини амалга оширади. Инспекция қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • автомобилда юк ва йўловчи ташиш, темирйўл, сув, электр транспорти, метрополитен ҳамда йўл хўжалиги соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чораларини қўллаш;
  • автотранспорт воситасида юк ва йўловчилар ташиш қоидаларининг бузилиши аниқланганда, автотранспорт воситасини юк ва йўловчи ташишни назорат қилиш бўйича постларда текшириш учун тўхтатиш.

Ҳужжат билан қуйидаги назорат тадбирларини Бизнес-омбудсманнинг рухсатисиз, уни хабардор қилмасдан, “хавфни таҳлил этиш” тизимини қўлламаган ҳолда (молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда) амалга оширишга рухсат этилмоқда:

  • Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан фуқаро авиацияси ташкилоти ва корхоналарида парвозлар хавфсизлигига риоя этилиши юзасидан Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг стандартларида белгиланган режали ва тўсатдан текширувлар ўтказиш;
  • Транспорт назорати инспекцияси томонидан автомобиль транспортида юк ва йўловчиларни ташиш қоидаларига риоя этилишини ташиш жараёнида рейдлар ўтказган ҳолда назорат қилиш.

Мавзуга оид