Ўзбекистон | 08:28 / 18.06.2023
9080
1 дақиқада ўқилади
Хоразм вилояти ҳокими сенатор бўлди
Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов сенатор бўлди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 16 июн куни Олий Мажлис Сенатида Хоразм вилоятидан бўшаб қолган ўрин учун сайлов бўлиб ўтди. Сайлов яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилди.
Сайлов натижаларига кўра Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.
- Жўрабек Раҳимов 2022 йил декабрида Фарҳод Эрманов ўрнига Хоразм вилояти ҳокими бўлганди.
- Бундан аввалроқ Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланганди.
Мавзуга оид
16:06 / 08.08.2024
Хоразм вилоятининг икки туманига янги ҳокимлар тайинланди
07:40 / 03.08.2024
Россияда сенатор қотилликка тайёргарлик кўрганликда гумонланиб ҳибсга олинди
08:26 / 10.07.2024
Хоразмда пул эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
08:38 / 03.07.2024