Ўзбекистон | 10:33 / 19.06.2023
8021
2 дақиқада ўқилади

65 та болалар оромгоҳи касаба уюшмалари федерацияси тизимига ўтказилди

Президентнинг “Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланиши муносабати билан президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Фото: Zomin Sunrise

Болалар оромгоҳлари фаолиятини ягона тизим асосида йўлга қўйиш, уларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш ва оромгоҳларга ёшларни жалб этиш қамровини кенгайтириш мақсадида 65 та болалар оромгоҳлари Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимига ўтказилиб, бошқа ташкилотлар тизимида бўлган 35 та болалар оромгоҳларини сотиш ёки фаолият турини ўзгартиришни тақиқлашни назарда тутувчи рўйхат тасдиқланди, Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика комиссияси ташкил этилди.

Болалар оромгоҳларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида президентнинг айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

  • айрим болалар соғломлаштириш оромгоҳлари Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси балансига ўтказилганлиги ҳамда айримларини сотиш ёки фаолият турини ўзгартириш тақиқлангани;
  • болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ негизида Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика комиссияси ташкил этилгани муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштириш;
  • таътил пайтларида болаларнинг мароқли дам олишлари учун қулай имкониятлар яратиш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ҳамда болалар оромгоҳларини молиявий соғломлаштириш.

Солиқ кодексига мувофиқ:

  • санаторий-курорт, соғломлаштириш хизматларини, шунингдек, бюджет ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган жисмоний тарбия ва спортга доир хизматларни реализация қилиш бўйича айланмаларга ҚҚС солинмайди;
  • спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш мажмуалари, ўқув-машқ базалари ва болалар-соғломлаштириш оромгоҳлари эгаллаган ерларга ер солиғи солинмайди;
  • нотижорат ташкилотлар томонидан нотижорат фаолиятини амалга ошириш доирасида фойдаланиладиган объектлар мол-мулк солиғи бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

Мавзуга оид