Ўзбекистон | 09:43 / 20.06.2023
30139
1 дақиқада ўқилади

Бекобод шаҳар экология бўлими бошлиғи хизмат вақтида пичоқланди

Ҳозирда тегишли ташкилотлар томонидан воқеа сабаблари ва бошқа тафсилотлар ўрганилмоқда.

19 июнь куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Тошкент вилояти бошқармаси Бекобод шаҳар бўлими бошлиғи, давлат инспектори Муҳаммаджон Фозилов хизмат вазифасини бажараётган вақтида пичоқланди.

Вазирлик хабарига кўра, айни дамда инспекторга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бемор операция қилиниб, жонлантириш бўлимига ўтказилган.

Ҳозирда тегишли ташкилотлар томонидан воқеа сабаблари ва бошқа тафсилотлар ўрганилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши айтилган.

Мавзуга оид