Ўзбекистон | 08:08 / 24.06.2023
12666
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ТДИУга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6500 доллар олган шахслар ушланди

Тошкент ва Фарғонада ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди.

Фото: Тергов департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Бектемир туман бўлим томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, фуқаро Л.Т. ва бошқалар фуқаро Б.Х.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, фуқаро Ш.А. фуқаро Ф.М.ни қўшни Қирғизистон давлат университетига ўқишга киритиб қўйиб, кейинчалик ўқишини танишлари ёрдамида Фарғона давлат университетига кўчириб бериш эвазига 1400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид