ДХХ: 2022 йилда 1279 та наркожиноят фош этилди
Республикада синтетик наркотик моддаларни мусодара қилиш ҳолатлари кўпайяпти.
2022 йилда Давлат хавфсизлик хизмати идоралари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда 1279 та наркожиноят фош этилган.
Ноқонуний муомаладан 917 кг гиёҳвандлик воситалари, жумладан, героин, опий, моддалари мусодара қилинди.
Шунингдек, 373 минг 550 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилган.
Таъкидланишича, республикада синтетик наркотик моддаларни мусодара қилиш ҳолатлари кўпайяпти.
Хусусан, 2022 йилда 32 кгдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмадан олинган, улар асосан мефедрон, амфетамин, “Алфа-ПВП” ва МДМА каби наркотиклар ҳисобланади.
Халқаро ҳамкорлик доирасида 2022 йилда Россия Федерал хавфсизлик хизмати, Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси, Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси билан биргаликда 9 та фаол тадбир ва махсус операциялар ўтказилиб, 11 нафар наркожиноятчи ушланган ҳамда 166,4 кг гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинган.
Мавзуга оид
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
16:46 / 09.11.2024
Учта вилоят ва Тошкент шаҳрида гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди
10:23 / 07.11.2024
ДХХ: Қўқонда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди
14:41 / 06.11.2024