Қозоғистон сув бўйича Қирғизистон ва Ўзбекистон билан имзоланган шартномани қайта кўриб чиқиши мумкин
Ҳужжат ирригация ва энергетика соҳасида Сирдарё ресурсларидан фойдаланишни тартибга солади.
Қозоғистон 2023 йил охиригача Қирғизистон ва Ўзбекистон билан Сирдарё ҳавзаси ресурсларидан фойдаланиш бўйича келишувни ўзгартиришни режалаштирмоқда. Бу имконият 2023-2029 йилларга мўлжалланган сув ресурсларини бошқариш концепциясида ўз ифодасини топган.
Ҳужжатнинг қисқача тавсифида қайд этилишича, сув бўйича ушбу келишув 1998 йилдан бери амал қилади. Ҳужжат ирригация ва энергетика соҳасида Сирдарё ресурсларидан фойдаланишни тартибга солади.
Ҳозирги келишувга асосан ГЭСларда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ортиқча қисми Қозоғистон ва Ўзбекистонга ўтказилади. Бунинг эвазига Қирғизистон қўшниларидан энергоресурслар, молия ва тижорат хизматларини олади.
Қозоғистон сув танқислиги минтақадаги асосий ва кучайиб бораётган муаммолардан бирига айланиб бораётгани сабабли ҳужжатни ўзгартиришга қарор қилган бўлиши мумкин. Иқлимшунослар фикрича, минтақанинг айрим мамлакатларида 2040 йилга бориб сув ресурсларига босим 2,8 баробар ортади. 2050 йилга бориб, Сирдарё 15 фоизга саёзлашиши мумкин.
Ҳужжатнинг батафсил мазмуни маълум эмас.
Мавзуга оид
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
17:37 / 20.12.2024