Афғонистон делегацияси Ўзбекистонга келди
Афғонистон миллий стандартлар бошқармаси (ANSA) вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Делегацияга стандартлар бошқармаси бошлиғи Файзулла Тамим бошчилик қиляпти, деб хабар қилди ташкилот матбуот хизмати.
У ўзбекистонлик ҳамкасблари билан идоралар ўртасидаги икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, импорт ва экспортни стандартлаштириш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилади.
Таъкидланишича, ташриф Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг техник гуруҳи доирасида амалга оширилмоқда.
«Ушбу сафардан мақсад институтлар ўртасидаги икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, импорт ва экспортни стандартлаштириш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, тижорат муаммоларини ҳал этишдан иборат», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
00:28 / 19.09.2024
Дунёда бир ой ичида қарийб 50 минг кишида вабо аниқланди
19:07 / 13.09.2024
Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
16:56 / 10.09.2024
“Толибон” давлатчиликни қанчалик уддалаяпти?
12:46 / 10.09.2024