Ўзбекистон | 13:10 / 04.07.2023
8176
2 дақиқада ўқилади

Ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналиши ва ўқитиш тили бўйича тақсимоти тасдиқланди

Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг тегишли баёни билан бакалавриат ва магистратуранинг давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимоти тасдиқланди.

Олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимоти:

  • жами: 127 минг 259 та;
  • бюджет: 34 минг 930 та;
  • контракт: 92 минг 329 та.

Олий таълим муассасалари бакалавриатининг сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимоти:

  • жами: контракт асосида 49 минг 78 та;
  • ўзбек: 42 минг 577 та;
  • рус: 6 минг 501 та;

Олий таълим муассасалари бакалавриатининг кечки таълим шакли бўйича ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимоти:

  • жами: контракт асосида 11 минг 125 та;
  • ўзбек: 9 минг 455 та;
  • рус: 1 минг 670 та.

Олий таълим муассасалари бакалавриатининг масофавий таълим шакли бўйича ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимоти:

  • жами: контракт асосида 2 минг 825 та;
  • ўзбек: 1 минг 995 та;
  • рус: 830 та.

Мавзуга оид