Бухородаги халқаро ўтказиш пунктида жанговар ўқ-дориларнинг ноқонуний олиб кирилиши олди олинди
Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бухоро вилоятида жойлашган “Олот-автойўл” халқаро ўтказиш пунктида чегарачилар томонидан хизмат ити ёрдамида божхона ходимлари билан ҳамкорликда кириш йўналишида ҳаракатланиб келаётган Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги “ДАФ” русумли юк транспорт воситаси кўрикдан ўтказилган.
Миллий гвардия хабарига кўра, тиркамага ортилган жами 8 дона енгил автомашиналар орасидан, давлат рақамисиз, русуми Hyundai elantra бўлган автомашинанинг орқа ўриндиғи ва захира ғилдираги орасидан 1 дона картон қутида 43 дона жанговар патронлар яшириб қўйилганлиги аниқланган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:30 / 23.10.2024
9 ойда божхонада қанча қурол ва ўқ-дори ушлаб қолингани айтилди
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
13:45 / 09.10.2024
Бухорода болалар ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчисига ҳукм ўқилди
22:36 / 26.09.2024