Ўзбекистон | 18:01 / 10.07.2023
16989
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегарасини демаркация қилиш жараёни якунланди

Давлат чегарасини демаркация қилиш жараёни учун 19 йил сарфланди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегарасини демаркация қилиш жараёни якунланди. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ойбек Смадияров маълум қилди, деб хабар берди Kazinform.

«2023 йил 4 июлда Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битим кучга кирди. Битим 2022 йил 2 декабрда Тошкент шаҳрида икки давлат раҳбарлари томонидан имзоланган ва икки давлат парламентлари томонидан ратификация қилинган. Мазкур келишувнинг кучга кириши Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича 19 йиллик жараён тўлиқ якунланганини англатади», – деди Ойбек Смадияров брифингда.

Узунлиги 2357 км бўлган чегара 1301 та чегара белгиси билан белгиланган ва саккиз минг саҳифадан ортиқ демаркация ҳужжатида акс эттирилган.

Мавзуга оид