Навоийда фуқаро Қизил китобга киритилган она-бола жайронни ўлдиргани аниқланди
Жорий йилнинг 9 июль куни Навоий вилояти Экология бошқармаси ходимлари вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамда Экопатрул ходимлари билан ҳамкорликда назорат рейд тадбирини ўтказди.
Тадбир давомида Навбаҳор тумани ҳудудида фуқаро Қ.Ш. бошқарувидаги «Нива» русумли автомашина текширилган. Натижада машина юкхонасида 2 дона отилган Ўзбекистон Қизил китобига киритилган она-бола жайрон борлиги аниқланган.
Текширув-суриштирув ишлари давомида жайронлар Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, Болтали қишлоғида яшовчи фуқаролар Қ.Ш ва Қ.Ф.га тегишли ов қуроллари ёрдамида ноқонуний овлангани маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан тегишли далолатномалар тузилиб, табиатга 33 млн сўм зарар етказилгани аниқланди. Шунингдек, Қ.Ш. бошқарувидаги автомашина жарима майдончасига қўйилган ва ов қуроллари сақлаш учун Навоий вилоят ИИБга юборилган.
Маълум қилинишича, ҳозирда прокуратурага юбориш учун керакли ҳужжатлар тўпланмоқда.
Мавзуга оид
09:52 / 11.09.2024
Аёл кишининг суратларини интернетга қўйиб интим хизматлар таклиф қилган шахс ушланди
15:13 / 09.09.2024
Навоийда икки ўқувчининг умрига зомин бўлган ҳайдовчи 5 йилга қамалди
16:47 / 07.08.2024
Навоийда алимент тўлашдан қочиб юрган ота чойхонадан топилди
15:47 / 23.07.2024