Ўзбекистон | 22:13 / 12.07.2023
13571
11 дақиқада ўқилади

«BRICS'га энг кўп эҳтиёж сезувчи давлат Россия» - эксперт билан суҳбат 

BRICS G7 давлатларига рақобатчи бўла оладими? Нефтга бой мамлакатларнинг аъзолиги ташкилотга нималар беради? Ўзбекистон учун ушбу тузилмага аъзо бўлиш фойдалими? Kun.uz шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида сиёсатшунос Актам Жалилов билан суҳбатлашди.

"Геосиёсат"нинг бугунги сонида Бразилия, Россия, Хиндистон, Хитой ва Жанубий Африка республикаларидан иборат BRICS тузилмаси тарихи ҳамда ҳозир тузилма атрофида юз бераётган сиёсий вазият ҳақида сиёсий фанлар доктори, профессор Актам Жалилов билан суҳбатлашамиз.

BRICS қандай ташкилот ва унинг дунё ҳамжамиятида иқтисодий таъсири қандай?

— BRICS ташкилотининг асосий иштирокчилари: Россия, ХХР, Бразилия, Ҳиндистон, ЖАР. Геосиёсий коалиция сифатида таърифланади. Бу тузилма нафақат иқтисодий, балки геосиёсий жиҳатдан ҳам аҳамиятли.

ЖАРдаги BRICS давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашувида Россия ташқи ишлар вазири кўпқутблиликни тарғиб қилиш мақсадида рус тилида нутқ сўзлашини айтди. Хитой ташқи ишлар вазири ҳам шундай қилди. Геоиқтисодий негизга эга геосиёсий маслакдошлар гуруҳи деса бўлади бу тузилмани, умуман олганда.

— Сўнгги вақтларда BRICS'ни G7 ёки G20 давлатларининг рақобатчи сифатида ҳам эътироф этилишини кузатиб турибмиз, нефтга бой олти араб давлати, яъни Жазоир, Миср, Эрон, Баҳрайн, Саудия Арабистони ва БАА ҳам ташкилотга кириш учун ариза топширишган.

Шундай экан G20, G7 ва BRICS’ни ташкилотни ўзаро таққослаш мумкинми?

— BRICS G7 давлатларига рақобатчи бўлоладими, деган масалага тўхталиш керак биринчи. G7 бу — ўзаро ва бутун дунё билан савдо-иқтисодий алоқалари кучли бўлган давлатлар. Бу давлатлар иқтисодий, саноатлашиш жиҳатдан юқори даражага чиққан, булар билан рақобатлашиш қийин. Бу мамлакатлар халқаро сиёсий, молиявий, иқтисодий институтлар доирасида синхрон ҳаракат қилади. BRICS 'ни G7'га қиёслашга анча вақтлар бор.

BRICS давлатларининг ЯИМи дунё ЯИМининг 18 фоизини, савдо айланмасининг 15 фоизини ташкил қилади, 40 фоиз буғдойни етиштиради, деган рақамлар кўп, агар санайверса. Лекин буларнинг географияси бир-биридан жуда узоқ. Ҳали бу тузилма қатъий сиёсий институтлашгани йўқ. Тузилмада Хитой ва Ҳиндистон — етакчи. Бразилия, ЭАР каби давлатлар хомашё етказувчи давлатлар бўлиши мумкин. Тузилма доирасида Хитой Ҳиндистон катта тезлик билан ўсиб бормоқда иқтисодий ва технлогик диҳатдан.

— Халқаро жиноий суднинг Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олиш талаби ортидан Жанубий Африка BRICS саммитини Хитойга кўчирмоқчи,  одатда халқаро ташкилот қарорлари тавсиявий аҳамиятга эга, шундай бўлса-да, Африка негадир ҳали бирор қарорга келмаган, бунинг сабаби нима?  

— BRICS 'га энг кўп эҳтиёж сезувчи давлат — Россия. Чунки бу давлат бугунги кунда иҳоталаниб қолди ташқи сиёсати ортидан. ЖАР Африка давлати бўлса-да, у ерда Ғарбнинг таъсири катта, шу сабабли Путин учун хатарли бўлиши мумкин.

Путин охирги йилларда мамлакатдан кўп чиқмаяпти. Бемалол бориши мумкин бўлган давоат Белорус бўлиб қоляпти. Россиянинг ўз ҳаракатлари сабаб бунга. Бу вазиятда Хитой ЖАРга нисбатан хавфсизликни яхшироқ таъминлаб бера олиши мумкин. Бунга Ҳаага судининг унчалик алоқаси ҳам йўқ. Халқаро суднинг талабларини қабул қилмаган давлатга ҳам боролмайди Путин. Шундай вазиятда у.

— Аввалги кенгайтирилган шаклда ўтказилган саммитда бир қанча давлатлар қаторида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳам иштирок этган, айтингчи BRICS га аъзолик Ўзбекистонга нима беради. BRICS нинг Африка давлатлари билан транспорт-логистика сабаб анча узоқда. Шундоқ ҳам Ўзбекистон Хитой, Россия, Қозоғистон билан кўплаб ташкилотларда аъзо, ўз масалаларини шундоқ ҳам муҳокама қила олмайдими?

— BRICS давлатлари тараққиёт банкининг устав капитали 100 млрд доллар. Энг кўп маблағни Россия қўшган, яъни 38 млрд доллар. ЖАР 5 млрд, Ҳиндистон 18 млрд. Банк бўлиши — институтлашишнинг биринчи қадами. Молиявий ресурларни бир-бирига йўналтирувчи тизим пайдо бшлса, институтлашиш кучаяди, ўзаро савдо-иқтисодий алоқалар омонлашади. Ва шундагина бошқа давлатларнингунга қўшилгандаги фойдасини ҳисоб-китоб қилса бўлади. Саудия Арабистонининг қўшили банкнинг устав капиталини ошириши мумкин, холос. Шу томондан ижобий туртки бўлади, дейишяпти.

Айтганингиздек, биз турли платформаларда бу давлатлар билан мулоқотдамиз. Бизнинг кун тартибди BRICS 'га қўшилиш йўқ. Хитойнинг ташқи савдо айланмасида Япониянинг улуши барча BRICS давлатлариникилан кўп экан. Асосий савдо-иқтисодий ҳамкори эса АҚШ — 17 фоиз. Импортда эса биринчи ўринда Жанубий Корея. Ҳиндистоннинг ҳам биринчи ҳамкори АҚШ, Бразилияда эса иккинчи ҳамкори АҚШ. Россиянинг биринчи савдо-иқтисодий ҳамкори эса ЕИ давлатлари. Кўриняптики, BRICS 'нинг ҳам асосий ҳамкорлари G7 давлаилари. Бундай ҳолатда нега BRICS 'га урғу бериш керак? Шунчаки юмшоқ шаклда геосиёсий коалиция бу. Ҳар йили бўладиган саммитлар савдо-иқтисодий алоқаларни BRICS 'га буришга асос бўлмайди, рақамлар тескарисини ҳам кўрсатяпти.

Хитой ва Ҳиндистон географик жиҳатдан яқин бўлиб, иқтисодий ядро яратишда рақобатдош. ЖАР ва Бразилия жуда узоқда ўз минтақасида, яъни биргаликда иқтиодий ривожланиш учун қулай эмас унчалик.

— BRICS 'га қизиқиш билдираётган Яқин Шарқ давлатлари ҳақида айтдик. Бу давлаилар нефтга бой. Агар улар BRICS 'га қўшилса, Хитой ва Россия етакчи бўлган вазиятда дунёнинг иқтисодий мувозанатига қандайдир таъсир қилиши мумкинми?

— Саудия Арабистони билан Ғарб ўртасида сўнгги вақтларда муносабатлар унчалик яхши эмас кайфият нуқтаи назаридан. Шунинг учун Саудияга муқобил бир тузилма керак йўналиш олиш учун. Улар ҳам АҚШ таъсирида бўлишни истамайди. Хитой Яқин Шарқ давлатларига геосиёсий таъсир ўтказмагани учун BRICS жозибали бўлиб кўриняпти уларга. Қўшилишга ариза берган давлатлар ҳам жуда унчалик катта мавқега эга бўлган давлатлар эмас. BRICS 'нинг ўзи ҳали қатъий тузилма эмас, айтганимиздек.

Саудия Арабистонининг қўшилиши Ғарб давлатларининг Яқин Шарқ давлатларига бўлган сиёсатини кўриб чиқишга туртки бўлиши мумкин, холос. Агар мустаҳкам, кучли ташкилот бўлганда BRICS , Ғарб, АҚШ ҳушёр тортиши мумкин эди. Уларнинг қўшилиши бир неча ўн йилдан кейин қайси қутбга қараб йўналиш олганини кўрсатиши ҳам мумкин.

Статистикаларга кўра, 2040 йилга бориб Хитой ва Ҳиндистон дунё иқтисодиёти етакчиларига айланади. Россия, Бразилия каби давлатлар эса хомашёга бой. Ва ЕИ давлатларида иқтиодий ўсишда пасайиш кузатилиши мумкин, дейилмоқда. 2050 йилларга бориб эса, Африка қитъаси инвестиция киритиш учун энг жозибали қитъага айланади. Бутун Африка учун инвесторлик қилишга Хитойнинг имконияти етади. BRICS'га ЖАРнинг аъзолиги бошқа Африка давлатларини ҳам Хитойга қараб йўналиш олишига туртки бўлади. Хитойнинг геосиёсий ҳамкорларини аниқлаб берадиган тузилма ҳам дир бу. Балки, BRICS бир неча ўн йилдан сўнг жуда еучайиб кетиши мумкин.

— Иқтисод ва сиёсат доим ёнма-ён. Масалан   БМТ Россиянинг Украинага бостириб кириши сабаб урушни қораловчи резолюциясида Жазоир овоз беришда бетараф бўлди. Ундан ташқи қарз эвазига Мисрнинг порт ва аэропорти Хитойга ўтиши мумкин. Аввалроқ Кениянинг Мамбос порти Хитой тассаруфига ўтганлиги кенг шов-шув бўлган эди. Яъни BRICS етакчилари параллел сиёсат олиб боришлари геосиёсатга қанчалик таъсир қилмоқда?

— Бу воқеаларни таққослаш сунъий бўлиб қолади. Жазоир ҳам Саудия Арабистони каби ўз овозига жга бўлишни истайди. Лекин Жазоир BRICS орқали ўзининг геосиёсий обрўсини кучайтириш қийин. Йўналиш олишга ҳаракат қиляпти фақат. BRICS саммитига Макроннинг келиши ҳақидаги гаплардан сўнг Россия бу тўғри бўлмаслигини айтиб ўтди.

Мамбос порти ва аэропортнинг Хитойга ўтиши — Хитойнинг Африкадаги узоқ йилтик инвестициявий сиёсати натижаси. Олдинги суҳбатларда айтганимиздек, Хитойнинг ниҳоятда катта инвестициялари бор Африкада. Бизнес, иқтисодиёт қоидаси бу портнинг, аэропортнинг Хитойга ўтиши. Бу дегани давлат сиёсатига таъсир қилмайди. Масалан, БААдаги катта-катта компанияларни ғарбликлар бошқаради. Хитой шундоқ ҳам ўз манфаатларини амалга оширади, жуда унчалик муҳим эмас.

Макроннинг иштирок этиши, Путиннинг бориш-бормаслиги масаласи жуда шов-шув бўляпти. Лекин етакчи бўлган Хитой ва Ҳиндистон жараёнларга жуда босиқлик билан қараяпти.

— Ҳиндистон ва Хитойнинг ҳар томонлама рақобати ортиб бормоқда, бироқ шунга қарамай улар BRICS нинг фаол аъзоси, соф иқтисодий тузилмада қарорлар қабул қилиш жараёнида икки давлатнинг  ўзаро манфаатлари тўқнашмайдими?

— Геосиёсий жиҳатдан Ҳиндистон ва Хитой рақобатдош лекин. Лекин иқтисодий жиҳатдан Хитой ва Ҳиндистон манфаатлари тўқнашмайди кўпинча, яъни уларнинг стратегиялари ҳар хил, бир нуқтада рақобатга келиб қолмайди. Масалан, Хитой юрган йўлдан Ҳиндистон юрмайди ёки акси. Ҳатто хомашё етказиб беришда ҳам ҳамкорлар учун рақобат бўлмайди. Масалан, Россия Хитойга ёғоч етказиб беради, лекин Ҳиндистонга бундай эмас. Бу икки иқтисодий қудратли дўконларнинг ўзига хос тараққиёт йўналиши бор.

— Ҳиндистон барча давлатлар билан бир хилда, манфаатлари юзасидан бир хил алоқада ва иқтисодий ўсиб боряпти. Шундай бир ҳолатда Хитойга нисбатан санкциялар, ташқи таъсирга чидамли деб айтсак бўладими Ҳиндистон иқтисодиётини?

— Айни ҳолатни мисол қилиб олсак. Россияга бўлаётган санкцияларнинг Ҳиндистонга йўқ. Хитойга ҳам таъсири йўқ деярли, лекин юмшоқ тарзда Россия тарафини олади. Ҳиндистон баъзи соҳаларда Россия билан рақобатдош. Масалан, Ҳиндистон ва Россияда йирик пўлат ишлаб чиқарувчи компаниялар бор эди. Яъни манфаатлар тўқнашуви бўлади. Лекин сўнгги йилларда Россия ва Ҳиндистон ўртасида товар айирбошлаш кучайди. Афғонистон ва Покистонда батамом тинчлик ўрнатилса,янаям кучаяди бу ҳамкорлик. Умуман, аввалдан Ҳиндистонда Россияга мойилтик бўлган, лекин буни прагматик Ҳиндистон иқтисодий сиёсати билан алоқадор деб бўлмайди.

Нормуҳаммад Али Абдураҳмонов суҳбатлашди.
Тасвирчилар – Мирвоҳид Мирраҳимов
Монтажчилар – Боймирза Халилов

Мавзуга оид