ХВЖ ва ОТБ миссияси Ўзбекистон солиқ маъмуриятчилиги ҳолатини баҳолайди
Солиқ тизимини баҳолашда маълумотлар тўғрилигини максимал даражада ошириш мақсадида жойларда солиқ маъмуриятчилиги ҳолатини ўрганиш учун ишчи миссиялар ташкил этилади.
Жорий йилнинг 10 июль куни Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов Винсент де Пол Кукпайзан бошчилигидаги Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) фискал департаменти вакиллари билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон солиқ маъмуриятини баҳолаш бўйича ХВЖ ва ОТБ қўшма миссиясининг асосий йўналишлари муҳокама қилинди. Миссиянинг асосий мақсади солиқ маъмурияти ҳолатини диагностик баҳолаш бўлиб, унинг доирасида солиқ маъмурияти кучли ва заиф томонлари, кейинги ислоҳот ва ҳаракатлар кетма-кетлиги дастури аниқланади.
Солиқ тизимини баҳолашда маълумотлар тўғрилигини максимал даражада ошириш мақсадида жойларда солиқ маъмуриятчилиги ҳолатини ўрганиш учун ишчи миссиялар ташкил этиш ҳам таклиф қилинди.
Учрашув якунида томонлар миссия давомида юзага келган масалаларни ўз вақтида ҳал қилиш учун қўшимча учрашувлар ташкил этишга келишиб олди.
Мавзуга оид
16:40 / 12.11.2024
Ўзбекистон сунъий интеллектга тайёрлик рейтингида Марказий Осиёда сўнгги ўринни эгаллади
00:42 / 16.10.2024
Дунё давлатларининг глобал қарзи йил охирига бориб 100 трлн доллардан ошади
21:11 / 02.10.2024
ХВЖ Ўзбекистонга солиқ имтиёзларини қайта кўриб чиқишни тавсия қилди
13:12 / 12.09.2024