Жаҳон | 15:53 / 14.07.2023
16605
5 дақиқада ўқилади

Киевга яна дронлар ҳужуми ва Бахмут атрофидаги жанглар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 505-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • 58-армия қўмондони Иван Попов РФ мудофаа вазирлиги раҳбариятини танқид қилгани учун лавозимдан четлатилди.
  • WSJ нашри ёзишича, Пригожиннинг исёнидан кейин генерал Суровикин билан бирга ўндан ортиқ россиялик юқори мартабали ҳарбийлар қўлга олинган.
  • Путин Россия Украина учун хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилишга қарши эмаслиги, аммо бу «РФ хавфсизлигини таъминлашнинг мажбурий шарти» билан бўлиши кераклигини айтди.
  • Украина қуролли кучлари АҚШдан янги ҳарбий ёрдам пакети доирасида кассетали ўқ-дорилар қабул қилган. Володимир Зеленский НАТОнинг Вилнюсдаги саммитида бу снарядлар фақат Украинанинг оккупация қилинган ҳудудларидаги ҳарбий нишонларга зарба бериш учун қўлланишини айтганди.
  • «Новая газета Европа» россиялик бизнесменлар орасидаги урушнинг асосий бенефициарлари номларини айтди. Булар Владимир Потанин ва Леонид Михельсон.

Киев бўйлаб дронлар зарбаси

13 июлга ўтар кечаси Россия қўшини Киевга дронлар билан ҳужум қилди. Украина ҚК ҳаво кучларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари шаҳар бўйлаб учирилган 20 дрондан «ўнга яқинини» уриб туширган, парчалар шаҳарнинг Дарницкий, Соломенский, Шевченковский, Оболонский ва Подолский районларига тушган. Украина ФВДХ хабарига кўра, ҳужум оқибатида тўрт киши жароҳат олган.

Россия Киевга қаторасига учинчи тунда дронлар билан ҳужум қилди. 11 ва 12 июл кунлари Киевда жабрланганлар ва вайронгарчиликлар бўлмаганди, барча дронларни уриб туширишга муваффақ бўлишганди.

Украиналик ҳарбийлар прожекторлар орқали Киев осмонидан россияликлар дронларини қидирмоқда
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Уриб туширилган дрон портлаши
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Киевда яшовчи Дмитро олти ойлик қизи, рафиқаси Алина ва ити билан россияликлар дронидан шикастланган уйи олдида.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Россия ҳужуми вақтида жароҳатланган аҳоли вакилининг турар жой подъезди полига тўкилган қони
Jae C. Hong / AP / Scanpix / LETA
Россияликлар дронидан вайрон бўлган квартиралардан биридан Киевнинг кўриниши
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA

Бахмут атрофида жанглар

 

Украина ҚК 22-механизациялашган бригадаси жангчилари Бахмутдан жанубдаги Клешчиевка қишлоғи яқинидаги позиция. Россия қўшинлари таркибига кирувчи «Ахмат» махсус топшириқли бўлинмаси жангчилари 13 июл куни Клешчиевка тўлиғича РФ назорати остида эканини айтишганди. Лекин Украина ҚК бош штабидагилар тасдиқлашича, украин қўшини Бахмутнинг шимоли ва жанубида олға юрмоқда. Хабарда аниқлик киритилишича, жанубий қанотда Украина бўлинмалари «айрим муваффақиятлар»га эришган ва эгалланган позицияларида мустаҳкам ўрнашган.
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Россиялик ҳарбийларнинг Клешчиевка яқинида яксон қилинган ҳарбий автомобили
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Клешчиевка яқинида зирҳли транспортёрда кетаётган украиналик жангчилар
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Украина ҚК 10-алоҳида тоғ-штурм бригадаси ҳарбийси Бахмут атрофида танкка қарши гранатомётдан ўт очмоқда
Украин артиллериячилари Бахмут атрофида 122-миллиметр калибрли БМ-21 «Град» баравар ўт очиш реактив тизимига ракеталарни юкламоқда
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Украинларнинг «Град» тизимидан ўт очилиши
Roman Chop / AP / Scanpix / LETA

Киев атрофида ҳарбий формани ўлчаб кўраётган украиналик аёл 

Украиналик аёл Киев яқинидаги отиш майдонидаги машғулотлар вақтида аёлларнинг янги намунадаги дала формасини синаб кўрмоқда. Ҳозирда бу униформа — Украина мудофаа вазирлиги билан келишувнинг якуний босқичида. Дизайн украинларнинг кўнгилли лойиҳаси, НАТО стандартлари бўйича аёллар формаларини тайёрлашга ихтисослашган Arm Women Now томонидан ишлаб чиқилган.
Sergey Dolzhenko / EPA / Scanpix / LETA

Майдандаги мемориал 

Полша армияси фахрийси Славомир Висоцкий Россия ва Украина уруши вақтида ҳалок бўлган полшалик фелдшер хотираси учун Киевдаги ёдгорликка ўз мамлакати байроғини ўрнатмоқда
Jae C. Hong / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид