Фан-техника | 22:03 / 14.07.2023
81919
1 дақиқада ўқилади

Олинмайдиган батареяларга эга смартфонлар ўтмишда қолиши мумкин 

Уларни ишлаб чиқариш тақиқланиши кутилмоқда. 

Фото: Android Authority

2027 йилдан бошлаб, олинмайдиган батареяларга эга смартфонларни ишлаб чиқариш тақиқланади. Барча компаниялар олинадиган ва алмаштириш мумкин бўлган аккумуляторларга ўтиши керак бўлади. Бу ҳақда Ferra.ru хабар берди. 

Тегишли қонун Европа Кенгаши томонидан тасдиқланган. Янгилик фақат Европа компаниялари учун мажбурийдир, бироқ Apple, Samsung ва Google бу стандартни дунёнинг бошқа минтақаларига ҳам татбиқ этиш ниятида. 

Олинмайдиган батареяли смартфонлардан воз кечиш ва олинадиган батареяли смартфонларга ўтиш ишлатилган батареяларни қайта ишлаш жараёнини ташкил этиш ва электроника ишлаб чиқаришда хавфли чиқиндилар миқдорини камайтириш имконини беради. 

Бундан ташқари, фойдаланувчиларга ишлатилган батареяни мустақил алмаштириб, смартфоннинг «умрини узайтириш»га имкон яратади. 

Мавзуга оид