SLB нефт конларига хизмат кўрсатиш компанияси Россияга технология етказиб беришни тўхтатяпти
SLB Россияга маҳсулот ва технологиялар етказиб беришни бутунлай тўхтатиш қарорини халқаро санкцияларнинг кенгайишига жавоб сифатида атади. Илгари фақат АҚШ, Буюк Британия, Европа Иттифоқи ва Канададан жўнатиш чекланган эди.
2022 йил октябргача Schlumberger деб аталган, дунёдаги энг йирик нефт конларига хизмат кўрсатувчи SLB компанияси бутун дунё бўйлаб Россияга маҳсулот ва технологияларни етказиб беришни тўхтатяпти. 14 июл, жума куни SLB расмий сайтида эълон қилинган баёнотга кўра, бу қарор «халқаро санкцияларнинг давом этаётган кенгайтирилишига жавобан» қабул қилинди.
«SLB экспорт назорати қонунлари ва иқтисодий санкцияларни қўллаш бўйича ўз масъулиятини ўта жиддий қабул қилади, компания Украинадаги урушни қоралашда ва тўхтатишга чақиришда давом этади», — дейилади ҳужжатда.
Америка концерни 2022 йил март ойидан бошлаб Украинада кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан кейин Россиядаги фаолиятини ихтиёрий равишда қисқартиришга киришди. Дастлаб, бу янги инвестицияларни тўхтатиб туриш ва янги технологияларни жорий этиш билан боғлиқ эди. Кейинчалик Россияга Европа Иттифоқи мамлакатлари, шунингдек, АҚШ, Буюк Британия ва Канададан маҳсулотлар етказиб бериш тўхтатилди.
Яна учта йирик хорижий нефт конларига хизмат кўрсатиш компаниялари - Американинг Halliburton ва Baker Hughes, шунингдек, Швейцарияда жойлашган Weatherford International ҳам санкциялар ва 2022 йил баҳорида Украинадаги уруш туфайли Россиядаги иштирокини қисқартиришини эълон қилди. Halliburton ва Baker Hughes Россия бозорини бутунлай тарк этиб, бизнесни маҳаллий менежментга сотди. Weatherford’нинг Россия бўлими мавжуд шартномаларни бажариш ва мижозлар билан янги шартномалар тузишда давом этиш ниятида, деб ёзади «Коммерсант» газетаси.
Мавзуга оид
09:50
Хитой Россия ва КХДР ўртасидаги «муносабатлар»ни «уларнинг шахсий иши» деб атади
07:35
Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди
18:09 / 01.11.2024
КХДР Россияни «муқаддас урушда» қўллаб-қувватлайди – КХДР ташқи ишлар вазири
17:18 / 01.11.2024