Ўзбекистон | 16:02 / 17.07.2023
22799
2 дақиқада ўқилади

Жаҳонгир Улуғмуродов иши: суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди

Тошкент вилояти апеллация инстанция суди нашида тарқатганликда айбланиб, 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган 21 ёшли Жаҳонгир Улуғмуродов иши бўйича биринчи босқич суди ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди.

17 июль куни Тошкент вилоят судида Жаҳонгир Улуғмуродов иши бўйича берилган апелляция шикоятларига асосан апелляция тартибида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланди.

Суд жараёнларидан қатнашган Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Тошкент вилоят суди ЖИБ судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажрими билан биринчи инстанциясининг чиқарган ҳукми ўзгаришсиз, шикоятлар эса қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

Айбланувчи ва унинг яқинларида ажрим устидан Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят бериш ёки протест келтириш ҳуқуқи мавжуд.

Ишда ҳимоячи сифатида қатнашаётган адвокат Абдумалик Абдуллаев судлов ҳайъати ўз ажрими юзасидан изоҳ беришни хоҳламагани ҳамда суд залини тезда тарк этганини ёзиб қолдирди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг талабаси ҳисобланган Жаҳонгир Улуғмуродов2023 йил йил 8 май куни ЖИБ Тошкент вилояти Оққўрғон туман суди томонидан ЖК 244-1-моддаси 3 қисми “г” бандида назарда тутилган ҳаракатни содир этишда айбдор, деб топилган. Унга ЖК 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланиб, 3 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди

Мавзуга оид