Иқтисодиёт | 12:16 / 17.07.2023
31710
1 дақиқада ўқилади
«Ташаббусли бюджет»нинг жорий йилги 2-мавсумига старт берилди
«Ташаббусли бюджет» жараёнининг жорий йилги 2-мавсумига бугундан старт берилди
Бунга кўра:
1-босқич – фуқаролар томонидан лойиҳаларни шакллантириш жараёнлари 17.07.2023 - 06.08.2023 давомида;
2-босқич – лойиҳаларни махсус комиссия томонидан саралаб олиш жараёнлари 06.08.2023 - 26.08.2023 давомида;
3-босқич – лойиҳаларга овоз бериш жараёнлари 26.08.2023 - 15.09.2023 давомида ўтказилади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда (мазкур маблағлар мавсум якунига қадар ортиб боради).