Жаҳон | 14:53 / 17.07.2023
14066
4 дақиқада ўқилади

Вуҳледар учун жанглар уруш бошидан буён олиб борилмоқда. Аммо шаҳарда ҳамон одамлар яшамоқда

Украинада урушнинг 508-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия ғалла келишуви доирасида Қора денгиз бўйлаб ҳаракатланишига рухсат берган Украинанинг сўнгги кемаси Одесса портидан сузиб кетди. Ғалла келишуви муддати 17 июл куни якунланди, Россия уни узайтиришга рози бўлмади.
  • 2022 йил сентябрида асирлар алмашинуви доирасида Россия асирлигидан озод этилгач, бир неча ой Туркияда назоратда қолган ва шу ой Украинага қайтган «Азов» полки командири Денис Прокопенко шахсий таркиб билан учрашди. Яқин вақтлар ичида у хизмат вазифаларини бажаришга қайтиши керак, ҳозирча эса тикланиш жараёнини ўтамоқда.
  • Аннексия қилинган Севастопол губернатор Михаил Развожаев 16 июл куни тонгда дронлар орқали «ёппасига ва давомли» ҳужумлар амалга оширилганини маълум қилди. Барча дронлар уриб туширилгани, жабрланганлар йўқлиги айтилган.
  • Владимир Путин агар Украина қуролли кучлари кассетали ўқ-дориларни қўлласа, Россия қўшини ҳам шундай жавоб қайтаришини маълум қилди. Бундай турдаги қуроллар АҚШдан Украинага юборилган навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетидан ўрин олган. Володимир Зеленский бу ўқ-дорилар фақат мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидаги ҳарбий нишонларга нисбатан қўлланишини ваъда қилган ва «Россия улардан доимий равишда фойдаланиши»ни қайд этган. РФ мудофаа вазирлиги эса буни рад этади.

Вуҳледардаги ҳаёт

Вуҳледар — оккупация остидаги Донецкдан 50 километр жануби-ғарбдаги шаҳар. Вуҳледар атрофида жанглар Россия босқинининг илк кунларидаёқ бошланган. 2023 йил январида РФ армияси шаҳарнинг жанубий-шарқий қисмидаги дала ҳовлилар ҳудудида мустаҳкам ўрнашиб олганди, аммо бу ҳужум вақтида катта йўқотишларга учралганди. Феврал ойида эса Россия Вуҳледар яқинида, украинлар таъбири билан айтганда «танклар иштирокидаги йирик жанг»ни ютқазганди. Шунга қарамай, Россия қўшини шаҳарни ўққа тутишда давом этмоқда: сўнгги зарбани улар 15 июл куни йўллашган, ҳеч ким жабрланмаган.

Кенг кўламли босқин бошлангунига қадар Вуҳледарда 15 минг атрофида одам яшаган — ҳозирда шаҳарда тинч аҳоли вакилларидан юзга яқин киши қолган. Амалда барча бинолар шикастланган ёки вайрон бўлган, шаҳарда электр ва ичимлик суви таъминоти йўқ.

Украина ҚК 72-механизациялашган бригадаси ҳарбийси Вуҳледарнинг марказий кўчаларидан бирида
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Вуҳледарда қолган тинч аҳоли вакиллари инсонпарварлик ёрдами қабул қилиб олмоқда
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Вайрон бўлган кўп квартирали уй тепасида кўтарилган тутун
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Украиналик жангчи мактаб кутубхонасида
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Вуҳледарда яшовчи Валентина кўп квартирали уй ертўласида, у отишмалар вақтида жон сақлаш учун шу ерга кўчиб ўтган.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Вуҳледар ўққа тутилиши чоғида ҳалок бўлган маҳаллий аҳоли вакили қабри
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Вуҳледар яқинидаги украин жангчилари 

Украина ҚК 72-бригадаси жангчилари Вуҳледар атрофидаги позициясига йўл олмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украиналик ҳарбийлар ўлжа қилиб олинган артиллерия қурилмасини тузатмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Лвив областида ўқ отишни ўрганаётган ўсмирлар 

Pavlo Palamarchuk / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид