Жиззах вилоятининг тўрт туманига янги прокурор тайинланди
Ғаллаорол, Мирзачўл ва Дўстлик туманлари прокурорлари бошқа лавозимларга ўтказилган. Бахмал тумани прокурорининг кейинги фаолияти бўйича маълумот берилмаган.
Жиззах вилоятининг бир қатор туманларида прокуратура тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Вилоят прокуратураси хабарига кўра, жами 5 та янги тайинлов кузатилган.
Бош прокурор буйруғига асосан 1-даражали юрист Шероз Шавкатович Абраев Бахмал туман прокурори лавозимига тайинланди. Ш.Абраев тайинловга қадар вилоят прокуратурасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган;
Адлия маслаҳатчиси Улуғбек Маманазарович Шоназаров Ғаллаорол туман прокурори лавозимига тайинланди. У. Шоназаров тайинловга қадар вилоят прокуратурасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган;
Адлия кичик маслаҳатчиси Самандар Эгамбердиевич Раззоқов Дўстлик туман прокурори лавозимига тайинланди. С.Раззоқов тайинловга қадар Ғаллаорол туман прокурори лавозимида ишлаган;
Адлия кичик маслаҳатчиси Акбар Ҳосилбекович Сакиев Мирзачўл туман прокурори лавозимига тайинланди. А.Сакиев тайинловга қадар Дўстлик туман прокурори лавозимида ишлаган;
Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия маслаҳатчиси Жамшид Жумабаевич Қўшилов вилоят прокуратурасининг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Ж.Қўшилов тайинловга қадар Мирзачўл туман прокурори лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид
08:30 / 28.10.2024
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди
20:56 / 20.10.2024
9 ойда иш ҳақи ва нафақа пулларидан 5,2 млрд сўм талон-торож қилингани маълум қилинди
22:09 / 14.10.2024
Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди
20:36 / 12.10.2024