Жаҳон | 08:12 / 19.07.2023
4520
1 дақиқада ўқилади
Politico: ЕИ Украина қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш учун 20 млрд евро ажратмоқчи
Европа Иттифоқи кейинги тўрт йил ичида Украина ҳарбийларини қўллаб-қувватлаш учун 20 миллиард еврогача маблағни ўз ичига олган жамғарма яратмоқчи, деб ёзади Politico Брюссел режаси билан таниш бўлган беш дипломатга таяниб.
Уларнинг сўзларига кўра, таклиф Киев учун қурол-яроғга бутун Европа Иттифоқи томонидан тўғридан тўғри тўловларни назарда тутмайди.
Маблағлар алоҳида давлатлар томонидан Киевга ўқ-дорилар, ракеталар ва танклар сотиб олиш ва беғараз топшириш учун ишлатилади, шунингдек, украиналик ҳарбий хизматчиларни тайёрлашга имкон беради, дея таъкидлади Politico суҳбатдошлари.
Россия ва Украина ўртасида уруш бошланганидан бери Европа Иттифоқи шу каби мақсадлар учун 4 миллиард евро ажратган.
Мавзуга оид
18:01
Фронтдаги вазият: Россия армияси Украинанинг муҳим қалъаси — Вуҳледарни деярли тўлиқ қуршаб олди
13:31
Путин Россиянинг ядро доктринасини ўзгартирмоқчи. Бу амалда нимани англатади?
22:10 / 28.09.2024
Украина разведкаси Москва вилоятида Россия армияси полковниги ўлдирилганини маълум қилди
16:20 / 28.09.2024