Жамият | 15:52 / 20.07.2023
16970
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Болгария бўйича йўлкўрсаткич: 2023 йил ёз мавсумининг янги йўналиши ҳақида сиз билишни хоҳлаган маълумотлар

Фото: Asialuxe Travel

2023 йил ёз мавсуми туроператор ва туристик агентликлар томонидан таклиф қилинаётган давлатлар ва курортларга бой бўлмоқда.

Туркия, Таиланд, Мальдив, Миср, Европа ва бошқа давлатлар билан бир қаторда, туристик майдонда Болгария ҳам пайдо бўлди.

Болгария мустақилликка қадар ватандошларимизнинг севимли йўналиши бўлган. Ахир бу ерда ажойиб дам олиш учун барчаси бор: чиройли табиат, Қора денгиз, кўплаб экскурсиялар, ҳамёнбоп нархлар, тил тўсиқлари йўқ.

Asialuxe Travel миллий туроператори шу ёзда чиройли Болгарияга ташриф буюришни таклиф қилмоқда ҳамда Тошкент – Бургас – Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилаётгани шарофати билан ушбу йўналиш бўйича йўлкўрсаткич тақдим этмоқда.

Пляжлар

 

Болгарияга ташриф буюриш учун асосий сабаблардан бири – бу ҳайратланарли пляжлардир. Қора денгиз қирғоқлари қуёшли ванна, чўмилиш ва сув спорт турлари билан шуғулланиш мумкин бўлган километрлаб олтин қум ва шаффоф сув билан мақтана олади. Энг яхши пляжларнинг айримлари «Қуёшли соҳил», «Олтин қум» ва «Албена» курортларини ўз ичига олади.

Виза масаласи

Виза олиб, Болгарияда ёзги таътилдан завқланиш учун хорижга чиқиш паспорти ва расм, болалар учун эса туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома кифоя. Бошқа ҳеч қандай ҳужжатлар талаб қилинмайди. Туристик агентликлар виза бўйича барча ишларни ўз зиммасига олади.

Қачон борган маъқул

 

Болгарияда ёзги дам олишнинг асосий афзалликларидан бири июнь ойидан август ойига қадар давом этадиган илиқ ва қуёшли об-ҳаво ҳисобланади. Пляжда дам олиш учун айнан ушбу вақтни танлаган маъқул. Қишки мавсумда эса бу ерда тоғ-чанғи курортлари актуал бўлади.

Қайси курортни танлаш керак?

Ушбу давлатнинг ҳажми битта сафарда бир нечта ҳудудларга бориш ва ушбу меҳмондўст манзилга кейинги ташрифгача етадиган таассуротларни олиш имконини беради. Шаҳар ҳаётидан чарчаганлар ва максимал даражада сокин дам олишни хоҳлаётганлар учун номлари ўзига жалб қиладиган бир қатор таниқли курортлар бор: «Қуёшли соҳил», «Олтин қум», «Поморие», «Несебр», «Дюни» ва бошқалар.

Меҳмонхоналар

Болгария исталган бюджет ва хоҳишларга мос келадиган 3, 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналарнинг кенг танловини таклиф қилади. Бугунги кунда курортлар қўшимча харажатлар ҳақида ўйламасдан дам олишни истайдиган оилалар ва жуфтликлар учун таниқли вариант бўлган all inclusive тизимини ҳам таклиф қилишмоқда.

Тавсия қилинадиган меҳмонхоналар:

• NIMFA - RUSALKA 2* – 822 доллардан бошлаб

• ORPHEY 4* – 842 доллардан бошлаб

• GALEON RESIDENCE & SPA 5* – 1047 доллардан бошлаб

• RIVA 3* – 1075 доллардан бошлаб

• COLOSSEUM 4* – 1094 доллардан бошлаб

• MARVEL 4* – 1221 доллардан бошлаб

• DELFIN 3* –1146 доллардан бошлаб

• DAS CLUB HOTEL SUNNY BEACH 4* – 1291 доллардан бошлаб

• MOONLIGHT 5* – 1294 доллардан бошлаб

• SOL MARINA PALACE 4* – 1374 доллардан бошлаб

• PLANETA HOTEL & AQUA PARK 5* – 1543 доллардан бошлаб

• SECRETS RESORT AND HOTEL 5* – 1686 доллардан бошлаб

Болалар билан дам олиш қулайми?

Кўплаб меҳмонхоналар болали оилалар учун аквапарк, минигольф майдони ва болалар клублари каби шароитлар ва кўнгилочар тадбирларни таклиф қилади. Шу тариқа ҳар бир сайёҳ Болгарияда оилавий дам олиш ҳам катталар, ҳам болалар учун қизиқарли ва қулай бўлишига ишончи комил бўлиши мумкин.

Болгарияда соғломлаштирувчи дам олиш

Мамлакат термал ва минерал сувлар, лой билан даволаш манбалари ёнида қурилган соғломлаштирувчи курортлари билан ҳам мақтаниши мумкин. Болгария санаторийларининг Европа Иттифоқининг бошқа давлатларидаги ўхшаш курортларга нисбатан муҳим афзаллиги – бу ҳамёнбоп нархлар ва юмшоқ иқлимдир.

Кўнгилочар машғулотлар

Фаол дам олишни маъқул кўрадиганлар учун Болгарияда пиёда сайр, тоғ велосипедларида учиш, отда юриш ва парапланеризмнинг кўплаб вариантлари мавжуд. Рила ва Пирин тоғлари эса ўзининг чиройли сўқмоқлари ва ҳайратланарли манзаралари, шунингдек, Seven Rila Lakes кўли ва Rila Monastery монастирига ташриф буюриш имконияти билан машҳур.

Нархлар

Қиммат бўлмаган ёзги дам олиш вариантлари ёки «барчаси киритилган» тизимга эга ҳамёнбоп нархлардаги курортларни излаётганлар учун Болгария ажойиб танлов бўлади. Табиатнинг ҳайратланарли гўзаллиги, бой маданий мерос ва кўплаб диққатга сазовор жойлар Болгарияни ҳамёнбоп ва унутилмас дам олиш учун идеал жойга айлантиради. Айнан ҳамёнбоп нархлар ва тақдим этилаётган хизматларнинг сифати бугуноқ Ўзбекистондаги исталган туристик агентликларининг бирида Болгарияга 9,7 млн сўмдан бошланадиган нархда комплекс тур банд қилиш учун асосий сабаблардан бири ҳисобланади.

Қандай етиб олиш мумкин?

Asialuxe Travel миллий туроператори июль ойининг охирида Тошкент – Бургас – Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Қулай парвоз бор-йўғи 4,5 соат давом этади.

Комплекс туристик тўплам, нархлар ва парвоз шартлари ҳақида батафсил маълумотни компания сайтида ёки операторлар ёрдамида қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин:

(+998) 71-211-22-22

(+998) 71-201-77-77

Туристик тўпламларни максимал даражада қулай банд қилиш учун Google Play ва AppStore орқали Asialuxe Travel'нинг мобиль иловасини юклаб олишингиз мумкин.

Asialuxe Travel – сизнинг миллий туроператорингиз!

Веб-сайт: asialuxe.uz

Telegram канали: https://t.me/Asialuxe

Telegramда қайноқ турлар: t.me/asialuxehottours

Facebook: asia.luxe.travel

Instagram: @asialuxe.travel

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид