Янги Тошкент шаҳри бош режасини ишлаб чиқиш учун 3 та компания жалб қилинди
Улар Сингапурнинг Meinhardt Pte. Ltd. Буюк Британиянинг Foster and partner ва Нидерландиянинг ОМА компаниялари бўлиб, амалий ишлар бошлаб юборилган.
“Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат муассасаси шаклида Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси ташкил этилади. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари – Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси директори лавозими жорий этилади.
Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш учун Юқори Чирчиқ туманидан Ўзбекистон, Дўстлик, Суранкент, Туркистон, Гулистон, Ийк ота, (Қибрай) Нурмуҳаммедов ҳамда Ўрта Чирчиқ туманидан Дўстлик, Охунбобев, Ким Пен Хва мавзелари ва Шоличилик институти ҳудудидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган айрим ерларнинг тоифаси ўзгартирилади.
Янги Тошкент шаҳри бош режасини ишлаб чиқиш учун Foster and Partners (Буюк Британия), OMA (Нидерландия) ва Meinhardt (Сингапур) компаниялари жалб қилинган.
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан, кўп квартирали уйлар, ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини қуриш учун ер участкалари Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарорига мувофиқ E-auksion электрон савдо платформаси орқали аукцион савдоларида сотилади ёки ижарага берилади.
Мавзуга оид
21:12 / 14.12.2024
Тошкент вилоятида 649 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
11:35 / 09.12.2024
Британия Янги Тошкентда барпо этиладиган объектларни лойиҳалашда иштирок этмоқчи
14:58 / 02.12.2024
Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари-2025 мезбонлиги Ўзбекистондан олиб қўйилди
12:19 / 25.11.2024