Брюсселдаги терактлар иши бўйича олти киши айбдор деб топилди
2016 йилнинг март ойида Бельгияда содир этилган қатор терактлар оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, юзлаб одамлар жароҳатланган эди. Ҳакамлар ҳайъати 18 кунлик муҳокамадан сўнг суд қарорини эълон қилди.
25 июль, сешанба куни Брюсселдаги ҳакамлар ҳайъати Бельгияда 2016 йилда содир этилган терактлар иши бўйича қарор чиқарди.
Бельгиянинг Belga ахборот агентлиги хабарига кўра, ушбу шов-шувли суд жараёнида ўн нафар айбланувчидан олти нафари террорчилик сабабли одам ўлдиришда айбдор деб топилган. Бу модда бўйича яна уч нафар судланувчи оқланди. 2016 йилги терактлар бўйича иш бўйича охирги, ўнинчи айбланувчи Сурияда суд қароридан олдин вафот этган. Жиноятчиларга берилган жазо тури сентябр ойида маълум бўлади.
2016 йилнинг 22 март куни ИШИД террорчилик гуруҳининг уч нафар аъзоси дастлаб Брюссел халқаро аэропортида, сўнг Бельгия пойтахтининг энг гавжум ҳудудларидан бири - Maelbeek метро бекатида портлашлар уюштирди. Натижада 32 киши ҳалок бўлди, яна 340 киши жароҳат олди.
Иш бўйича айбланаётган ўн нафар судланувчидан саккиз нафари дастлаб террористик сабабларга кўра 32 кишини ўлдириш, террористик сабабларга кўра 695 кишини ўлдиришга уриниш, террорчилик гуруҳи фаолиятида иштирок этишда айбланган. Яна бир шахс фақат террорчилик гуруҳига аъзоликда гумонланган.
Belga агентлиги хабарига кўра, ўн нафар судланувчидан саккиз нафари террорчилик ташкилоти фаолиятида иштирок этганликда айбдор деб топилган. Шу билан бирга, расмий айбловда террорчилар қурбонлари сони 35 кишигача кўтарилди - ҳужумда жабрланган яна уч киши жараён давомида касаллик ёки ўз жонига қасд қилиш натижасида вафот этган.
Мавзуга оид
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
10:10 / 02.11.2024
«Крокус»даги теракт: ишда тўрт нафар янги айбланувчи пайдо бўлди
22:10 / 25.10.2024
Туркия пойтахтида теракт уюштирганларнинг шахси аниқланди
01:02 / 24.10.2024