Ўзбекистон | 10:23 / 26.07.2023
6223
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонидан ўтувчи автомобил йўлида ҳаракат қисқа муддатга чекланди

Қамчиқ довонидан ўтувчи автомобиль йўлида (А-373 йўлининг 260-километри) ҳаракат қисқа муддатга чекланди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Фото: ЙҲХХ

Қайд этилишича, Ўзбекистон Мудофаа ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирликлари томонидан режали ўқув машғулоти ўтказилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи қисмида (260-километрида) транспорт воситаларининг ҳаракати бугун соат 10:00 дан вақтинча, қисқа муддатга чекланди.

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига риоя этишни сўраган.

Мавзуга оид