Тошкентда бедарак йўқолган аёл жасади янги қурилган уй лифтида топилди
Лифт кўп қаватли уйнинг энг юқорисида тўхтаб қолган. Марҳумнинг ёрдам сўраб бақирган овозини ҳеч ким эшитмаган.
Ҳодиса 24 июл куни содир бўлгани айтилмоқда. Uzalert телеграм-каналининг хабар беришича, 32 ёшдаги Ольга Леонтьева ўша куни ишга чиқиб кетиб уйига қайтмаган. 26 июл куни унинг ўлиги топилган.
Фожиа пойтахтнинг Паркент кўчасидаги 239-уйда содир бўлгани айтилмоқда. Почтачи аёл лифтга кирган вақтда электр таъминотида узилиш кузатилган ва марҳум лифтда қамалиб қолган. Видеокузатув камераларидаги қайдларда унинг лифтга киргани акс этган.
“Лифт кўп қаватли уйнинг энг юқорисида тўхтаб қолган. “Новостройка”дан уй олганлар ҳали тўлиқ кўчиб ўтмаган. Афтидан бу ерда яшаётганлар унинг овозини эшитишмаган. Унга ёрдам етиб келган вақтда ҳалок бўлган экан. Марҳумнинг жасади кечки пайт топилган”, деб ёзган блогер Никита Макаренко телеграм-каналида.
Макаренконинг фикрича, бу ўйланмаган шаҳарлаштириш сиёсати ҳамда пойтахтнинг эгаси йўқлиги оқибатидир.
Йўқолган одамларни топишга кўмаклашувчи кўнгиллиларнинг гуруҳида ёзилишича, марҳумнинг 6 яшар қизчаси бўлган. Бола бувисининг қарамоғида қолгани айтилмоқда.
“Бош прокуратура Тошкентда янги қурилган уйлардан бирида ҳалок бўлган 32 яшар аёлнинг ўлими ҳолати ва сабабларини ўрганмоқда. Натижалари бўйича хабар берилади”, дея хабар берган идора матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов.
Мавзуга оид
16:35 / 23.12.2024
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
13:54 / 19.12.2024