УЕФА «Ювентус»ни Конференциялар лигасидан четлатди
«Ювентус» клуби ўтган йиллар давомидаги молиявий қинғирликлар сабабли янги мавсумда еврокубокларда иштирок этмайдиган бўлди. Клуб жаримага ҳам тортилди.
УЕФА расмий сайти хабарига кўра, Турин клуби Конференциялар лигасидан четлатилганидан ташқари, 20 миллион еврога жаримага ҳам тортилган. Шундан 10 миллион евроси шартли жарима жазоси бўлиб, «Юве»нинг 2023, 2024 ва 2025 йилдаги молиявий ҳисоботлари ҳам талаб даражасида бўлмаса, бу маблағ клубдан ундирилади.
Аввалроқ, «Ювентус» УЕФАнинг қарори бўйича спорт арбитраж судига (CAS) шикоят қилмоқчи эмаслиги ҳақида хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, «Юве» молиявий ҳисоботларни сохталаштиришда айбланиб, А Серияда 10 очкодан маҳрум этилгач, клуб 7-ўринни эгаллаб Конференциялар лигасида иштирок этиши лозим эди.
Мавзуга оид
21:26 / 17.05.2024
«Ювентус» Аллегрини истеъфога чиқарди
23:14 / 14.07.2023
«Ювентус» Суперлига ғоясидан воз кечди – лойиҳа ҳам «ўлимига» яқинлашмоқда
11:43 / 19.05.2023
Севиляда савдойи ўйин ва Моуриньонинг кўз ёшлари. Европа Лигасида ҳам финалчилар маълум
12:11 / 21.04.2023