Гвардиола: «Саудия Арабистони трансфер бозорини ўзгартириб юборди»
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Саудия Арабистони клубларининг трансфер ойнасидаги таъсири ҳақида гапирди.
«Саудия Арабистони трансфер бозорини ўзгартириб юборди. Бир неча ой олдин Роналду бу чемпионатга кўчиб ўтганида ҳеч ким топ-футболчиларнинг қаторасига Саудия Арабистонига йўл олишини кутмаганди.
Яқин йилларда бундай ўйинчилар сони кўпаяверади, шу боис клублар бу масалада жиддийроқ бўлишига тўғри келади. Маҳрез ақлбовар қилмас таклиф олди, шу боис унга «бундай қила кўрма», дея олмадик.
Бундай катта таклифлар Европа клубларига таҳдид эмас, реал ҳолат. Саудияликлар кучли лигани яратишмоқчи. Улар қаергача бора олишади билмайман, аммо кўринишидан мақсадлари жиддийга ўхшамоқда. Футболчилар ҳам бундай имкониятни қўлдан чиқармасликка интилмоқда», - дейди испаниялик мутахассис BBC билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони чемпионати дебютанти «Ал-Аҳли» клуби Маҳрез трансфери учун «Манчестер Сити»га 30 миллион фунт тўлаб, Риёд билан 4 йиллик шартнома имзолаганди. Жазоирлик вингер Жидда клубида йиллик 50 миллион евро маош олади.
Мавзуга оид
08:20 / 11.09.2024
«Умра – 2024» янги мавсуми бошланди
09:44 / 29.06.2024
Ҳаж вақтида 10 га яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этгани айтиляпти
18:28 / 24.06.2024
Ҳаж мавсумида вафот этганлар сонининг кўплиги сабаблари маълум қилинди
20:14 / 20.06.2024