Жаҳон | 14:56 / 01.08.2023
19610
4 дақиқада ўқилади

Ўзаро зарбалар алмашинуви ва олдинги чизиқдаги самолёт. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 523-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Кривий Риҳда россияликлар ракеталари университет биноси ва кўп қаватли уйга келиб урилди. Олти киши ҳалок бўлган, 75 киши яраланган.
  • Запорижжя областининг Кремл томонидан тайинланган маъмурияти Басан қишлоғи ўққа тутилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлиб, 15 киши яралангани ҳақида маълумот берди.
  • «Проект» лойиҳаси 81 нафар россиялик тадбиркор РФ армияси таъминотида иштирок этаётгани ҳақида хабар берди.
  • Bloomberg маълумотига кўра, Зеленский сентябр ойида БМТ Бош ассамблеясида қатнашиш учун Ню-Йоркка боради ва у ерда Россия-Украина уруши учун «тинчлик формуласи»ни тақдим этади. Путинда эса бундай режалар йўқ.
  • Москвада суд украиналик миллиардер Ринат Ахметовнинг Россиядаги активларини хатловга олди.

Кривий Риҳ ўққа тутилиши

31 июл тонгида Россия қўшини Кривий Риҳ бўйлаб зарба йўллади. Володимир Зеленскийнинг хабар қилишича, ракеталардан бири университет ўқув корпусига, иккинчиси — турар жой биносига тушган, уйнинг 4-қаватидан 9-қаватигача бўлган қисми вайрон бўлган. Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак россияликлар зарбаси оқибатида олти киши ҳалок бўлгани, улардан бири 2013 йилда туғилган қиз экани ҳақида хабар қилган. Бундан ташқари, 75 киши яраланган, улардан олти нафари вояга етмаганлар.

Кривий Риҳда россияликлар ракетаси келиб тушган кўп қаватли уй
Украина ФВДХ / Reuters / Scanpix / LETA
Зарба оқибатида шикастланган уй атрофидаги маҳаллий аҳоли вакиллари
Arsen Dzodzaiev / EPA / Scanpix / LETA
Зарбага учраган кўп қаватли уй харобалари остидан чиқариб олинган жасадни олиб кетаётган қутқарувчилар
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Зарбага учраган уйнинг қўшни бинодан кўриниши
Arsen Dzodzaiev / EPA / Scanpix / LETA

Харкив ўққа тутилиши оқибатлари

 

31 июл куни Россия қўшини Харкив шаҳрини ўққа тутди. Харкив област прокуратураси спикери Дмитро Чубенкога кўра, ракеталардан бири Новобаварский районидаги тижорий корхона омборхонасига келиб тушган ва бу ерда ёнғин бошланган. Бир киши жароҳат олган.

Россияликларнинг яна бир ракетаси Харкив области Большой Бурлук посёлкасидаги хусусий уй ҳудудига келиб тушган. Жароҳат олганлар йўқ.

Харкивда россияликлар зарбасидан вайрон бўлган омборхона биноси
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA

Донецк ўққа тутилиши

Аннексия қилинган «ДХР»га Россия томонидан тайинланган маъмурият хабарига кўра, 31 июл куни Донецк шаҳрининг икки райони ва Ҳорливка ўққа тутилган, маҳаллий расмийлар ҳужумда Украина томонини айблаган. Тўрт киши ҳалок бўлиб, 12 киши яраланган. Бир қанча маъмурий бинолар, кўп қаватли уйлар ва хусусий уйлар, автомобиллар шикастланган.

Украинадагилар Донецк ва Ҳорливка ўққа тутилгани юзасидан изоҳ бермади.

Донецкда ҳужум вақтида яраланган аёл
Донецк ўққа тутилиши вақтида ҳалок бўлган маҳаллий аҳоли вакили жасади
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Шаҳар ўққа тутилиши вақтида жароҳатланган киши
Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Донецклик аёл ҳалок бўлган қўшниси жасади ёнида
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Украинларнинг олдинги чизиқдаги самолёти 

Украинларнинг қирувчи самолёти ҳарбий позициялар яқинидаги кунгабоқар далалари устидан учмоқда
Scott Peterson / Getty Images

Мавзуга оид