Лондон: Россия қуруқликдаги кучларни мустаҳкамлаш учун йирик янги тузилмалар тузмоқда
Россия сўнгги икки ой ичида қуруқликдаги қўшинларни, хусусан, 25-умумқўшин армиясини кучайтириш учун янги йирик тузилмаларни шакллантиришни бошлади. Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазирлиги разведка маълумотларига таяниб хабар қилмоқда.
Маҳкаманинг навбатдаги ҳисоботида айтилишича, Украинадаги тўлиқ миқёсли ҳарбий ҳаракатлар пайтида Россия асосан аллақачон тузилган тузилмаларни тўлдириш учун ёки ҳудудий мудофаа пиёда полкларининг бир қисми сифатида сафарбар қилинган захирачилардан фойдаланган.
Умумқўшин армиялари каби янги тузилмалар камдан-кам ҳолларда тузилган. 2022 йилнинг ёзида ташкил қилинган 3-армия корпуси бундан мустасно бўлиб, у, Лондон маълумотларига кўра, умуман олганда, яхши натижа кўрсатмаган.
Британия разведкаси Россиянинг ҳар қандай янги тузилмаси Украинада захира кучи сифатида жойлаштирилиши мумкин, деб ҳисоблайди. Бироқ узоқ муддатда Москва НАТОга қарши кучларини кучайтиришга интилмоқда.
Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг хулосасига кўра, янги кенг кўламли сафарбарлик тўлқинисиз, Россия ҳатто битта янги армия яратиш учун етарли даражада янги ҳарбий хизматчиларни топа олмайди.
Мавзуга оид
14:24
Лондонда Ўзбекистонда бронза даврини тадқиқ этишга бағишланган археологик лойиҳа ташкил этилди
10:47
Россия 145 та дрон билан Украинанинг йирик шаҳарларига ҳужум қилди
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
15:10 / 09.11.2024