Жамият | 23:09 / 03.08.2023
47343
2 дақиқада ўқилади

Миришкорда кўлда чўмилаётган профилактика инспектори ғойиб бўлган. Прокуратура воқеани текширмоқда

33 яшар “участкавой” 4 кундан бери қидирилмоқда.

Сечанкўл табиий сув ҳавзаси Фото: qashqadaryogz.uz

Профилактика инспектори 31 июль куни Миришкор тумани ҳудудидаги Сечанкўл табиий сув ҳавзасида чўмилаётиб йўқолиб қолган. Kun.uz манбасининг хабар беришича, туманнинг Помуқ чўл зонасида 4 нафар профилактика инспекторлари кетаётган машина бузилиб қолган. Ҳамма уни тузатиш билан андармон бўлиб турган вақтда “участкавой”лардан бири кўлда чўмилишга қарор қилади.

Сечанкўл табиий сув ҳавзаси Фото: qashqadaryogz.uz

Бироқ у ҳадеганда қайтавермагач, шериклари 33 яшар ходимни қидиришга тушишади. У 4 кундан бери қидирилмоқда, бироқ ҳалигача на ўзи ва на мурдаси топилди. Тумандаги “Барҳаёт” МФЙ профилактика инспектори бўлиб фаолият юритган йигит чўкиб кетган бўлиши мумкин

Сечанкўл табиий сув ҳавзаси Фото: qashqadaryogz.uz

Kun.uz’нинг ички ишлар органларидаги манбаси ҳолат юзасидан прокуратура органи томонидан текширув ўтказилаётганини билдирди.

30 июл куни Каттақўрғон сув омборида қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида 21, 25, 22 ва 21 ёшдаги чироқчилик 4 йигит чўкиб кетгани, улар билан бир қайиқда бўлган 3 нафар йигит эса қирғоққа сузиб чиқа олгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид