ЦСКА санкциялар туфайли Аббосбек Файзуллаев трансфери учун «Пахтакор»га тўлов қила олмаяпти
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Пахтакор» клуби яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг ЦСКА клубига ўтиши расман амалга ошмаётгани сабаби маълум бўлди.
«Пахтакор» клуби бош директори Дмитрий Адисманнинг маълум қилишича, Россия клуби санкциялар туфайли Аббосбек Файзуллаевнинг трансфери учун Тошкент клуби ҳисоб рақамига тўловни амалга ошира олмаяпти. «Пахтакор» расмийсининг қайд этишича, трансферни расмийлаштириш ишлари чўзилаётган бўлса-да, бекор қилинмайди.
«Аббосбек Файзуллаев билан аллақачон хайрлашганмиз. Унинг ЦСКАда ўзини кўрсата олишига умид қиламиз, аммо ҳозирда ҳисоб-китоб бўйича қийинчиликлар бор. Санкциялар туфайли ЦСКА трансфер учун тўловни амалга ошира олмаяпти, шу боис ишлар бироз кечикмоқда. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади, аммо айни дамда шунақа муаммо бор. Биз ўз навбатида ўзимизга боғлиқ ишларни бажардик, тарбияланувчимиз билан хайрлашдик, қолган ишларни ЦСКА ҳал қилади», - дея Адисманнинг сўзларини келтирган Россиянинг Sport24 нашри.
Аввалроқ, «Пахтакор» 19 ёшли яримҳимоячи трансфери учун ЦСКАдан 500 минг евро олиши хабар қилинганди. Файзуллаевнинг амалдаги келишуви 2025 йилга қадар имзоланган бўлса-да, футболчи ва унинг агенти хоҳишига кўра, Москва клуби шартномадаги товон пули саналмиш ярим миллион еврони тўлашга қарор қилган ва трансферни амалга оширишга яқин турибди. Аббосбек ЦСКА билан «3+1» кўринишида шартнома имзолайди.
Мавзуга оид
13:50 / 02.11.2024
«Пахтакор» метро бекатининг эскалатор ўрнатилган томони вақтинча ёпилади
17:46 / 29.10.2024
Аббосбек Файзуллаев — Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси!
16:08 / 18.10.2024
Аббосбек Файзуллаев – «Осиёнинг 2024 йилдаги энг яхши ёш ўйинчиси» совринига даъвогар
02:24 / 07.10.2024