Спорт | 21:53 / 04.08.2023
12186
1 дақиқада ўқилади

Абдуқодир Ҳусанов «МЮ»га қарши ўйин учун «Ланс» таркибидан жой олди

Франциянинг «Ланс» клуби янги мавсумга тайёргарлик доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши майдонга тушади.

Фото: Getty Images

5 август, шанба куни «Олд Траффорд»да ўтадиган ўртоқлик ўйини учун Франция клубининг таркиби эълон қилинди. Унга кўра, лансликлар бош мураббийи Франк Эз Абдуқодир Ҳусановни ҳам Манчестерга йўл олган 22 футболчидан иборат таркибга киритган. Ўзбекистонлик 19 ёшли ҳимоячи «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин.

Ўтган ҳафтада «Ланс» ўйинчисига айланган Ҳусанов бунгача жамоасининг «Вольфсбург» (1:1) ва «Торино»га (0:0) қарши ўйинларида захирадан майдонга тушганди.

Маълумот учун, «Ланс»га қарши ўйин «МЮ» учун келаси ҳафта старт оладиган Премьер-лига янги мавсуми олдидан «Олд Траффорд»да ўтказаётган биринчи ўйин саналади. Ўртоқлик баҳси соат 5 август, шанба куни соат 16:45да бошланади.

Мавзуга оид