Мактаб ўқитувчиларига дарс соатларини тақсимлаш қоидалари маълум қилинди
Дарс соатларини ким тақсимлайди? Йиллик дарс соати чегараси қанча? Кимлар устунликка эга? Декретдан қайтганларга неча соат дарс берилади?
Hudud24 мактаб ўқитувчиларига дарс соатларини тақсимлаш бўйича муҳим қоидаларни санаб ўтди.
1. Мактаб ўқитувчиларига дарс соатлари қайси мезонлар асосида тақсимланади?
Мактабларда дарс соатлари педагогик кенгаши томонидан ҳар йили 15 сентябргача ўқитувчиларнинг қуйидаги кўрсаткичларига кўра кетма-кетлик асосида тақсимланади:
– халқаро олимпиада ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
– ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
– чет тили ва STEAM фанларидан халқаро сертификатга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори);
– TOP-1000 университетларни битирган ўқитувчилар;
– асосий олимпиадаларнинг республика ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
– ўқитувчи бўлиб ишлаётган асосий олимпиадаларнинг республика ғолиблари;
– республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
– олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;
– 1-малака тоифасига эга ўқитувчилар;
асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман ғолибларининг ўқитувчилари;
– 2-малака тоифага эга ўқитувчилар;
– педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;
– ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;
– олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;
– қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар;
– ОТМнинг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;
– педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;
– олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;
– олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.
Мазкур рўйхат бўйича юқори ўринда турган ўқитувчилар дарс соатларини олишда устунликка эга бўлади.
2. Дарс соатлари қайта тақсимланиши мумкинми?
Ҳа, мумкин. Дарс соатларини қайта тақсимлаш педагогик кенгаш томонидан амалга оширилади.
3. Кўрсаткичи юқори ўқитувчининг дарс соатини бошқа ўқитувчига берса бўладими?
Юқоридаги кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорини бериш тавсия этилади.
Максимал дарс соати олиш имкониятига эга ўқитувчининг ёзма розилиги билан унга ажратилиши мумкин бўлган дарс соатлари бошқа ўқитувчига берилиши мумкин.
4. Ўқитувчилар кўрсаткичи тенг бўлганда дарс соати қандай тақсимланади?
Ўқитувчида юқоридаги кўрсаткичларнинг бир нечтасига эга бўлганда, кўрсаткичларнинг энг устувори инобатга олинади.
Айнан бир хил кўрсаткичлар мавжуд бўлган бир нечта ўқитувчилар ўртасида дарс соатлари тенг тақсимланади.
5. «Декрет»дан қайтганларга неча соат дарс берилади?
Ўқитувчиларга йиллик бир ярим ставкадан (йиллик 2 322 соат) ортиқ дарс соатлари белгиланмайди.
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда бола парваришидан қайтган ўқитувчиларга, ишловчи пенсионерларга дарс соатлари юқоридаги кўрсаткичлар кетма-кетлиги асосида тақсимланади.
Мавзуга оид
12:41 / 10.11.2024
Тошкентда лицей ўқитувчиси ўқувчини дўппослади
20:43 / 09.11.2024
Информатика фани ўқитувчилари ҳам аттестация имтиҳонидан норози
16:01 / 28.10.2024
Қибрайда бепул тиббий кўрик учун ўқитувчилардан пул олинаётгани айтилмоқда
13:30 / 23.10.2024