Хайрулла Нуриддинов МТРК раисининг биринчи ўринбосарлигига қайтди
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раҳбариятида янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда “Давлат бошқаруви” канали хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Хайрулла Нуриддинов Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлаган.
Хайрулла Нуриддинов 1974 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 1996 йилда Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган. 1999 йилда “Жасорат” медали, 2005 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” давлат мукофотлари билан тақдирланган.
У 2006-2017 йиллар давомида Ўзбекистон МТРКнинг “Ёшлар” телерадиоканали акциядорлик жамияти директори бўлиб ишлаган. 2017 йилнинг феврал ойи ўрталарида МТРК раисининг биринчи ўринбосари бўлган, ўша йил август ойида “Ўзбекистон” телеканали директори лавозимига ўтказилган.
2017-2020 йилларда МТРК раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2020 йил июнь ойидан «Ўзбекистон 24» телеканали директори бўлган.